Latest news

21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  4 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  53 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  3 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  15

"Баркамол авлод": Қашқадарё, Тошкент,Фарғона ва Хоразм финал босқичига чиқди News

"Баркамол авлод": Қашқадарё, Тошкент,Фарғона ва Хоразм финал босқичига чиқди

Хабарингиз бор, Қарши шаҳрида кўтаринки руҳда ўтаётган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг саралаш босқичида ўрин олган футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Бугун 1/4  финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтди.

Қашқадарё-Тошкент вилояти 7:0,  Тошкент –Самарқанд 3:0, Фарғона-Андижон 1:0, Бухоро-Хоразм 0:3

1/4 финалида тўқнаш келган саккиз жамоалар ўртасида ўтказилган тўртта ўйинларда ғолиб чиққан Қашқадарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари вакиллари Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган финал йўлламасига эга бўлишди. Эртага қолган ўринлар учун жамоалар сўнгги учрашувларни ўтказишади.

 Мазкур саралаш баҳсларида мусобақа мезбонлари Нурали Султонов бошчилигидаги Қашқадарё вилояти терма жамоаси ўтказилган тўрт учрашувларда рақиблари дарвозасига жами  22 мартабо тўп киритишди. Қашқадарё вилояти жамоаси вакили яъни “Насаф” клуби аьзоси ёш дарвозабон Умиджон  Эргашев фақатгина бир марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Жамоа сардори Ислом Кенжабоев 6 та голи билан мусобақанинг тўпурар бўлди  Шу тариқа қашқарёликлар ўз майдонларида ва кўплаб мухлислар кўз ўнгида ишончли ғалабаларга эришди.

Қашқадарё-Қорақалпоқистон 5-0
Қашқадарё-Жиззах 4-0
Қашқадарё-Андижон 6-1
Қашқадарё-Тошкент вилояти 7-0

Финал йўлламасини қўлга киритган жамоалар:
Қашқадарё, Тошкент,Фарғона, Хоразм.

Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:
Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев,  Абубакр Турдиалиев, Шерзод Насруллаев,
Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саитов, Элшод Қодиров, Акмал Мозговой,
Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов,
Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сағдуллаев.
Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.

Фахриддин Чориев тайёрлади

.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика