Latest news

22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  0 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  3 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  14 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  35 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт News

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт

5 ноябрь куни Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса, Жиззах клуби 2018 йил охирида Суперлигадаги ўрнини плей-офф орқали сақлаб қолган эди. Жамоани 2019 йилги мавсумга Сергей Лушчан тайёрлади. Дастлабки 4 турда қабул қилинган 3та мағлубиятдан кейин унинг ўрнига Улуғбек Бакаев олиб келинди.

"Бўрилар" янги мураббий билан натижа учун ўйнашни ўрганишди. 12-ўриндаги жамоани мавсум охиригача 4-поғонага олиб чиққан бухоролик мутахассис тез орада "Сўғдиёна" мухлисларининг ишончини қозонди. 

Қуйида унинг Жиззахдаги фаолиятига оид сиз билмаган фактларни келтирамиз:

1) Бакаев 3,5 йил ичида "Сўғдиёна"ни 121 ўйинга бошлаб чиқди. Уларда шундай статистика қайд этилган: 54 ғалаба, 37 дуранг ва 30 мағлубият (ўртача очко — 1,6).

2) Жамоа Бакаев билан Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди (2021 йил, кумуш медал).

3) "Сўғдиёна" ўз тарихида биринчи бор ОФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ярим финалга қадар етиб борди.

4) Бакаев жиззахликлар устози сифатида Суперлигада 155 очко тўплади (98 ўйинда). Ушбу даврда фақат Рўзиқул Бердиев (176) ҳамда Миржалол Қосимов (165) ундан яхшироқ натижа қайд этишни уддалаган.

5) Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" билан ички мусобақаларда фақат 2 клубни мағлуб қила олмади — "Шўртан" (битта дуранг) ҳамда "Олимпик" (биттадан дуранг ва мағлубият).

6) Ушбу мураббийнинг энг йирик ғалабаси 2019 йилги кубокнинг 1/8 финалида қайд этилган — "Сўғдиёна" 6:1 "Зомин".

7) Энг йирик мағлубият ҳам кубок баҳсларига тўғри келади (2020 йил) — "Пахтакор" 8:1 "Сўғдиёна".


8) Бакаевнинг Жиззахдаги энг узун мағлубиятсиз серияси 2021 йилнинг аввалида қайд этилган бўлиб, 14 ўйинни ташкил қилади.

9) Бухоролик мутахассис "Сўғдиёна"даги фаолияти давомида энг кўп Шоҳруз Норхоновнинг хизматидан фойдаланди — 113 ўйин. Ўз навбатида Шоҳруз ҳам Бакаевнинг энг сермаҳсул шогирди сифатида тарихга кирди (49та гол билан)...

Шунақа гаплар. Сизнингча, мазкур мутахассиснинг кейинги манзили қаер бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика