Latest news

10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   2 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар! News

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар!

Бугун мамлакатимиз ҳаётини темир йўлларсиз асло тасаввур қилиб бўлмайди.
Темир йўллар гуёки республикамизнинг ўзига хос қон томирларига ўхшайди. Бу йўллар нафақат юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда, балки темир йўллар Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамияти билан боғлашга, иқтисодимизни юксалтиришга ва энг муҳими, турли халқлар ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилаётир. Шу боис бу юртда темирйўлчиларни эъзозлашади, уларнинг меҳнатларини муносиб қадрлашади.

Ўзбекистонда бир неча йилдирки август ойининг илк якшанбаси темирйўлчиларнинг касб байрами сифатида кенг нишонланади. Бугун 4 август, мелодий 2013 йилнинг август ойи биринчи якшанбаси. Демак, юртимизда катта тўйу-тантана, шодиёна... Ўзини темирйўлчи, деб билган ҳар бир инсон борки, бу кунни ўзгача энтикиш, соғин билан қарши олади. Ахир меҳнатинг эъзозини кўриш кишига қанчалар ёқимли ҳисларни тақдим этишини таърифлашга хожат бўлмаса керак.

«Локомотив» профессионал футбол клуби ҳамда жамоа мухлислари «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК тизимида фаолият кўрсатаётган юртимиздаги барча инсонларни бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этади. Ҳамиша яқинларингиз бахтига соғ-омон бўлинг. Шуни унутмангки, «Локомотив» футбол клуби ҳам ўз номига хос шиддат ила одимлаган ҳолда сизни ҳамиша хушнуд этишга астойдил ҳаракат қилади.

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар!!!

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика