Latest news

14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  6 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  7

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори" News

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори"

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтади.
Қаршида "Насаф" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг пойтахтда ўтказган дастлабки учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур бўлажак ўйиндан олдин, ҳар ким турли хил фикрларни билдирмоқда. Биз эса ўз навбатида "Насаф" жамоасини кўп йиллар мобайнида бошқарган мутахассис Баҳром Ҳакимов билан ушбу ўйин олдидан фикрларини билишга қизиқдик.

- Баҳром ака, хабарингиз бўлса керак, бугун мамлакат Кубогининг яна бир ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. "Насаф" - "Пахтакор" ўйини олдидан кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Бу икки жамоани бугунги кунда бошқариб келаётган мураббийлар, Рўзиқул Бердиев билан Мурод Исмоилов ўз вақтимда қўл остимда тўп сурган. Шу боис очиғини айтсам, менинг шахсий фикримдан сўнг, уларнинг бирор-бири мендан ранжиб қолишларини истамайман. Мурод билан ҳам, Рўзиқул билан ҳам муносабатларимиз жуда яхши. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугунги ўйинда "Насаф"нинг финал йўлланмасини қўлга киритиш имконияти юқори деган бўлардим. Бундай дейишимнинг боиси, "Насаф" охирги пайтларда барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. "Пахтакор" эса аксинча, бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Шунингдек биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилгани ҳам, жавоб ўйинида қаршиликларнинг имкониятини ошириб юборгани аниқ.

- Бугун муваффақият қозонган жамоа финалда "Бунёдкор" билан рўбарў келади. Нима деб ўйлайсиз, бош совринни қайси жамоа қўлга киритади?
- Финалдан олдин бир нима деб бўлмайди. Чунки унда таҳминлар ўзини ҳамиша оқлайвермайди. Фикримизга мисол тариқасида ЕЧЛни ярим финалида рўбарў келган "Барселона" - "Бавария" тўқнашувини эслашнинг ўзи кифоя. Бу ўйиндан олдин кўпчилик, каталонияликларнинг ғалабасига ортиқча ишониб юборишганди. Аммо немислар таҳминларни барбод қилди.

Финалда "Бунёдкор"га "Пахтакор" ёки "Насаф" рақиблик қиладими, олдиндан жўяли фикр билдириш қийин. Чунки финал ўйинига ҳар ким турли хил холатда етиб келади. Айрим жамоаларда дисквалификация ёки жароҳат туфайли йўқотишлар бўлиши ҳам мумкин.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика