Latest news

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

Баҳодир Насимов: "Фулад"нинг таклифи жиддий бўлиб чиқди" News

Баҳодир Насимов: "Фулад"нинг таклифи жиддий бўлиб чиқди"

Бир неча мавсумни Озарбайжон чемпионатида ўтказиб тўпурарлик маҳоратини кўрсата олган ҳамюртимиз Баҳодир Насимов учун охирги ойлар кўнгилдагидек ўтгани йўқ.
Чунки жароҳатлар уни қийнаб қўйганди. Бунинг устига “Нефтчи” билан тузган шартномаси ниҳоясига етгани сабабли ўзига янги жамоа қидираётганди. Шу боис ҳужумчимиз маълум вақт майдондан ташқарида юришга мажбур бўлди. Қолаверса, жароҳат ҳам унга ҳалақит қилди. Бу орада унинг маҳаллий “Интер” билан келишувга эришиши ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлди. Аммо ҳадеганда Насимовнинг ушбу жамоага ўтиши амалга ошавермади. Кейин билсак, музокаралар муваффақиятли якун топмаган.

Шунга қарамасдан Баҳодирга таклифлар етарлича бўлди. Ўтган ҳафтанинг жума куни эса у Эронга жўнаб кетди. “Фулад” клуби футболчимизга жиддий қизиқиш билдириб уни таклиф қилди. Шу сабабли Насимов шу кунларда янги клуб билан шартнома тузади. Маълумки, “Фулад” Эроннинг етакчи клубларидан бири саналади. Чемпионликни қўлга киритган жамоа ҳар доим ўз олдига ана шундай юксак мақсадларни қўйиб келади. Бу йўлда эса ҳамюртимизнинг хизматига эҳтиёж сезишмоқда. Бунга қадар Бокуда бўлиб турган Баҳодир билан Эронга кетишидан бир кун олдин боғланиб суҳбатлашдик.

“НЕФТЧИ”ДА ТЎРТ ЙИЛ ЎЙНАГАНИМ БОИС УЛАРДАН ЮЗ ЎГИРА ОЛМАЙМАН”
- Баҳодир, қачон янги клубга кўчиб ўтасиз? Бунгача ўз жамоангизга эга бўлишингиз керак эди, шундай эмасми?
- Бу борадаги ишларимиз шу кунларда ҳал бўлади. Ростини айтсам, ўзим ҳам кутавериб чарчаб кетдим. Доим эртага, эртага деяверишди. Тезроқ янги шартномага эга бўлиб ўйнагим келяпти.



- Нима учун ишларингиз чўзилиб кетди?
- Яқинда интернет орқали агент мен билан алоқага чиқиб, “сенинг “Интер” билан шартноманг бор экан” деди. Ваҳоланки, менинг ҳеч қандай жамоа билан шартномам йўқ эди. Буни агентга яхшилаб тушунтирдим. Демоқчиманки, кўпчилик менинг шартномаси бор деб ўйлаб, ўз жамоасига таклиф қилишмаган. Ҳаммаси маълум бўлгач, қизиқишлар яна бошланди.

- Сизнингча, бундай сохта маълумот қаердан пайдо бўлди?
- Мен ҳам буни билмайман. Кўпчиликка “Интер” билан шартомага эга эмасман, эркин агентман деганимдан кейин ишонишди.

- “Интер” билан музокараларнинг охири берк кўчага кириб қолганмиди?

- Ҳа. Озгина жароҳатим бор эди. Клуб эса тайёр футболчини қўлга киритмоқчи бўлди. Чунки Европа лигасида ўйнаши керак эди. Менинг спорт формамни тиклаб олишим учун ҳам вақт керак эди. Шу сабабли “Интер” шартнома тузишни истамади.

- Ҳозирги пайтда қандай аҳволдасиз?
- Яхшиман. Машғулотларни бажаряпман. Енгил атлетика бўйича мураббийим бор. Ўша билан шуғулланиб турибман.

- Жамоасиз шуғулланиш сизга қандай туюляпти?
- Мен учун энг асосийси, тезроқ спорт формамни тиклаб олишим муҳим. Тез кунларда вазият ўзгариб ишим ҳал бўлади. Шу боис тайёргарлим жойида бўлиши керак.

- Бундан буён Озарбайжонга қайтиб бормоқчи эмасмисиз?
- Билмайман. Нима бўлишини Худо билади. Айни пайтда мен билан бошқа клуб қизиқяпти. Бу Озарбайжон чемпионатидан эмас. Янги жамоам билан бир йилга шартнома тузаман. 



- Нима учун бир йилга?
- Ҳозирча бир йилга мўлжаллаган шартнома тузмоқчиман. У ёғини вақт кўрсатади. Ўзимни кўрсата олсам, янада яхшироқ жамоаларга ўтишим мумкин.

- Фаолиятингизнинг муваффақиятли онларини ўтказган “Нефтчи” билан муносабатингиз қандай?

- У ердаги дўстларим ва клуб президенти билан гаплашиб тураман. “Нефтчи” плей-оффда “Партизан”га ютқазиб қўйди. Агар ютганида Европа Лигасининг гуруҳ босқичига чиққан бўларди. Афсуски, имкониятдан фойдалана олишмади. Нима бўлганда ҳам уларга омад тилайман. “Нефтчи”да тўрт йил тўп сурганим боис улардан юз ўгира олмайман. Балки вақти келиб у ерга яна қайтиб боришим ҳам мумкин. Ахир футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

“ФУЛАД”НИНГ ҚИЗИҚИШИ БОШҚАЛАРНИКИДАН ЖИДДИЙ БЎЛИБ ЧИҚДИ”

- Фаолиятингизни Эронда давом эттиришингиз ҳақида маълумотга эгамиз...
- Тўғрисини айтсам, Эрон жамоаларининг савияси яхши. Бу мамлакатдан чақирув мен учун янгилик бўлгани йўқ. Агентим “Фулад” жамоасидан яхши таклиф бўлаётганини айтди. Қаерда бўлсам ҳам яхши ўйин кўрсатиб ўзимни кўрсатишим керак. Тўрт ой ҳеч қаерда ўйнай олмадим. Жароҳат мени қийнаб қўйди. Энди эса тезроқ сафга қайтишим ҳамда аввалгидек салоҳиятимни кўрсатишим лозим.

- Бунгача “Фулад” ҳақида нималарни билардингиз?
- Бу жамоадан таклиф бўлгач албатта клуб ҳақида қизиқиб кўрдим. “Фулад” Чемпионлар лигасида “Бунёдкор” билан ўйнаганини биламан. Эрон чемпионлигини қўлга киритгани жамоанинг кучли эканлигини билдириб турибди. Шу сабабли “Фулад” аъзосига айланишга яқин турибман.

- Бош мураббий билан гаплашдингизми?
- Албатта. Хорватиялик Драга Скочич менга ишонаётганини ва тезроқ қўшилишим кераклигини айтди. У ўз вақтида Хорватия терма жамоасида ҳам ишлаган. Тезроқ спорт формамни тиклаб ёрдам бермоқчиман.



- “Фулад”дан ташқари яна қандай таклифлар бўлди?
- Рости, қизиқишлар кўп бўлди. Аммо ҳеч бири аниқ эмасди. Кимдир у дейди, кимдир бу дейди. Таклифлар орасида эронликларники жиддий бўлиб чиқди. У ерга борганимдан сўнг бир-икки кун машғулотларда қатнашаман ва шартнома тузамиз. Лекин боришим билан шартнома тузишим керак. Улар менга буни тайёрлаб қўйишган.

- Эронга қачон кетасиз?
- Эртага эрталаб кетаман (Суҳбат 18 сентябрда бўлган). Озарбайжонга яқин бўлгани учун бу ерга келиб кетавераман. Мен учун муҳими тезроқ майдонга қайтиш. Негаки, тўрт ой ўйнамаганим боис футболни роса соғинганман.

- Олий лигамизга қайтиш варианти йўқмиди?

- Вариант йўқ эмасди. Лекин легионер сифатида тўп суришни хоҳладим. Ўзбекистонлик футболчиларнинг бошқа мамлакатларда тўп суриб ўзини кўрсатиши бу ўзимиз учун ҳам фойдалидир. Хорижда юртимиз обрўсини янада кўтармоқчиман.

- Озарбайжонда легионер сифатида тўп суриб озми-кўпми, ўзингизни кўрсата олдингиз. Бундан қониқиш ҳосил қилгандирсиз?
- Албатта. Легионер бўлиб ўйнаганим боис ижобий томонга ўзгаришларни ҳис қилдим. “Нефтчи”да Бразилия ва бошқа мамлакатдан келган яхши легионерлар бор эди. Улардан ҳам ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим.

- Озарбайжон чемпионатида тўпурар бўлган ҳужумчисиз. Шу боис Эронда ҳам сиздан ана шундай сермаҳсулликни кутишлари табиий ҳол.
- Буни яхши тушуниб турибман. Ўзимни кўрсатиш ҳақида тинмасдан ўйлаяпман. Бунинг учун менга етарлича ўйин амалиёти беришади деган умиддаман. Ўз устимда ишлаяпман ва Эронда ҳам машғулотларга жиддий эътибор қаратаман. Мақсадим жамоага фойда келтириш. Янги жамоада ўзимдан ёмон таассурот қолдирмоқчи эмасман. Шунинг учун тезроқ мослашишга ва ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Эрондаги фаолиятим ҳам яхши кечади деб ўйлайман.

- Тўрт ой майдондан ташқарида юрганингизни ҳисобга олсак, жароҳатингиз чўзилиб кетмадимикин?
- Жароҳатим тўрт ойга чўзилмаслиги керак эди. Нари борса, икки ой даволансам яхши бўлиб кетиши керак эди. Бокуда шифокорлар менга нотўғри ташхис қўйишган. Аслида жароҳатим бунчалик чўзилиб кетмаслиги кутилганди. Лекин ҳаммаси ортда қолди. Бир ярим, икки ойдан бери шуғулланиб келяпман. Кўз тегмасин ҳеч қаерим оғримаяпти, ҳеч нима безовта қилмаяпти.

- Европа футболидан Осиё футболига ўтишни ўзингиз хоҳладингизми ёки шунга мажбур бўлдингизми?

- Мажбур бўлдим деб айта олмайман. “Фулад” чемпионлар Лигасида иштирок этяпти. Умуман олганда, Осиё футболи яхши ривожланяпти. Хитой, Жанубий Корея, Япония, Араб мамлакатлари ва албатта Эронда ҳам яхши савиядаги легионерлар тўп суришяпти. Шу боис Европа ёки Осиё деб ажартамайман. Муҳими, ўзимни кўрсатмоқчиман.  



- Сизни соғинган мухлисларингизга нима дейсиз?
- Уларга ҳамиша соғлик тилайман. Жароҳат туфайли терма жамоанинг бир қатор ўйинларида иштирок эта олмадим. Тезроқ сафга қайтиб терма жамоамизга ҳам ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бизнинг ишимиз гол уриб ишқибозларни хурсанд қилишдан иборат. Ўзбекистон учун муҳим мусобақаларда голларим билан фойда келтиришни истайман. Бунинг учун олдингиданда яхшироқ тайёргарликка эга бўламан деб умид қиламан.

- Дарвқое, яқинда Бокуда бўлиб ўтган Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни стадиондан кузатдингизми?
- Ҳа, телевизор орқали кўрдим.

- У пайтда Бокуда эмасмидингиз?
- Йўқ, у пайтда мен Туркияда эдим.

- У ерда нима қилаётгандингиз?
- Туркияда шахсий ишим бор эди. Шунинг учун боргандим. Ўйинга эса улгура олмадим.

- Эрондаги фаолиятингиз муваффақиятли бўлишини тилаб қоламиз.
- Раҳмат, сизга!


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика