Latest news

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  2 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  43 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

БААдаги жаҳон чемпионатига борадиганлар диққатига! News

БААдаги жаҳон чемпионатига борадиганлар диққатига!

Хабарингиз бор, 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БААда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. "Shosh Contact Travel" сайёҳлик фирмаси раҳбаридан ушбу мундиални воқеа жойидан кўриш ҳақида маълумот олдик.
"Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати биз учун дебют бўлди. 47 нафар сайёҳ биз билан кичик мундиалда дам олиб қайтдилар. Бу бозорга энди кираётганлигимиз сабаб биринчи икки йил асосан "сервис"ни юқори савияда ушлаб туришни мақсад қилдик. Нархни арзон қилиб, сифатсиз хизмат кўрсатишдан мани йўқ. БААга 80га яқин мухлисларни олиб кетишни режалаштиряпмиз. Ҳозирни ўзида 40 нафар мухлис буюртма бериб бўлди. Бизни қувонтираётгани танлаш имконияти бўлсада Туркияга биз билан борган барча сайёҳлар яна хизматимиздан фойдаланишга қарор қилишган. Демак дастлабки саёҳатимиздан улар қониқиш ҳосил қилишган", - дейди Дилшод Қориев.

- Саёҳат неча кун давом этади ва сайёҳларга қандай хизматларни тақдим этасизлар?
- 16 октябрдан 29 октябргача БААнинг Дубай шаҳрида бўламиз. Жами 13 кун. Мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида аввалдан катта миқдорда чипталарга буюртма берганмиз. Биласиз, парвоз куни яқинлашган сари чипталарнинг нархи кўтарилиб боради. Бизда эса бундай бўлмайди. Яна бир қулай жиҳати сайёҳлар чипталарни пластик карточкаларига ҳам ҳарид қилсалар бўлаверади. Чиптаси бор мухлис эса қолган ҳаражатларни берса бўлгани.

- Меҳмонхоначи?
- Бу сафар меҳмонхонани мухлислар билан  маслаҳатлашиб танладик. Дубайнинг марказида жойлашган «Oasis Court Hotel Apartments». Рейтинг буйича Дубайдаги 220та шу каби меҳмонхоналар ичида 81% овоз билан 14 ўринда туради (маълумот-tripadvisor.ru) . Бепул нонушта (фуршет), тренажер зали, бассейн ва яқинида 2та метро линияси мавжуд. Сайёҳлар ихтиёрига кўра хоналар икки ва уч кишилик мўлжалланган. Агар сайёҳларимизни 5 ёшгача фарзандлари бўлса, меҳмонхона маъмурияти қонуний равишда улардан пул олмайди. Нонушта ҳам бепул бўлаверади. Шу ўринда мутахассис сифатида саёҳатчиларга холис маслаҳатим, сизга таклиф қилинаётган меҳмонхонани аввалдан интернетдан текшириб кўринг ёки сафарни амалга ошираётган сайёхлик фирмаси ходимларидан кўрсатишларини талаб қилинг.

- Яна нима билан мухлисларни жалб эта оласизлар?
- Бу сафарги саёҳатимизда фирма томонидан битта бепул саёҳат амалга оширилади! Гуруҳ бўлиб «Дубай Сафари»сига борамиз. Бунинг учун қўшимча ҳақ олинмайди. Яна биз билан борадиган мухлисларга қулай бўлсин деб, маҳсус фирмамиз ҳодими сайёҳлар билан кеча-ю кундуз бирга бўлади! Маълумот учун телефон:(+99871)2415050, (+99893)5680010.

Хайрулло Холиқов суҳбатлашди


"Shosh Contact Travel" сайёҳлик фирмаси 17 октбярь - 8 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини қўллаб-қувватлашни истаган мухлисларга ўз хизматларини тақдим этади.

Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори сифат билан мижозларига хизмат кўрсатган фирманинг БААдаги режалари ҳам катта. Унга кўра мухлислар 16-28 октябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида истиқомат қилиб "С" ва "Е" гуруҳ учрашувларини томоша қилишлари мумкин бўлади.

Яъни:
18.10.2013  Панама - Ўзбекистон
19.10.2013  Эрон - Аргентина

21.10.2013  Ўзбекистон - Марокаш
22.10.2013  Аргентина - Австрия

24.10.2013  Ўзбекистон - Хорватия
  Венесуэла - Россия
25.10.2013  Аргентина - Канада

Саёҳат давомида мухлислар 5 юлдузли апартаментлар жойлашган Дубайнинг машҳур оролида истиқомат қиладилар. Тур давомида турли саёҳатлар Сизларни кутиб турибди. Саёҳат давомида Сиз "СА" ижодкорлари билан бўлиб, бир-биридан зўр суратларга ҳам тушасиз!

Мурожат учун телефон: +99893 5680010
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика