Latest news

00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  14 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  40 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0

B ПРО-Лига. 2019 йилги мавсум якунларига кўра жамоаларда кўрсаткичлар қандай? News

B ПРО-Лига. 2019 йилги мавсум якунларига кўра жамоаларда кўрсаткичлар қандай?

2019 йилги B ПРО-Лига баҳсларида ҳар бир клуб қайд этган натижаларни ёдга оламиз.

Шарқ минтақаси

1."ТУРОН".Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоаси ўтказилган 28 турда 19 та ғалаба, 5 дуранг ва 4 бор мағлубият қайд этган холда 62 очко жамғариб, Шарқ минтақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Яйпанликлар рақиблари дарвозасига 67 та гол киритиб, 23 та ўтказиб юбордилар. "Турон" мавсум давомида энг кўп гол киритган ва энг кам ўтказган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлди.

2."ЛОКОМОТИВ-БФК".Тошкентнинг "Локомотив-БФК" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 тур учрашувларида жами 15 ғалаба, 3 дуранг, 10 та мағлубият қайд этган холда 48 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни қўлга киритди. Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 55 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 47 та ўтказиб юбордилар.

3."БУНЁДКОР-2".Тошкентнинг "Бунёдкор-2" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 13 ғалаба, 7 дуранг, 8 мағлубият қайд этган холда 46 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 44 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 29 та тўп ўтказиб юбордилар.

4."РАШ-МИЛК". Андижон вилоятининг "РАШ-МИЛК" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 13 ғалаба, 4 дуранг, 11 мағлубият (техник мағлубиятлар ҳам қўшиб ҳисобланган) қайд этган холда 43 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни қўлга киритди. Шахрихонликлар рақиблари дарвозасига 37 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 30 та тўп ўтказиб юбордилар.

5."РУБИН".Тошкент вилоятининг "Рубин" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 10 ғалаба, 10 дуранг, 8 мағлубият қайд этган холда 40 очко билан мусобақа жадвалида бешинчи ўринни қўлга киритди.Қибрайликлар рақиблари дарвозасига 36 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 30 та тўп ўтказиб юбордилар.

6."ЧИҒАТОЙ". Тошкентнинг "Чиғатой" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 8 ғалаба, 6 дуранг, 14 мағлубият қайд этган холда 30 очко билан мусобақа жадвалида олтинчи ўринни қўлга киритди.Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 39 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 46 та тўп ўтказиб юбордилар.

7."ЯШНОБОД". Тошкентнинг "Яшнобод" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 та тур учрашувларида 7 ғалаба, 3 дуранг, 18 мағлубият қайд этган холда 24 очко билан мусобақа жадвалида еттинчи ўринни қўлга киритди.Тошкентликлар рақиблари дарвозасига 39 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 78 та тўп ўтказиб юбордилар. Эътиборлиси, "Яшнобод" В ПРО-Лиганинг 2019-йилги мавсумида ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа сифатида қайд этилди.

8. "АНДИЖОН-2". Андижон вилоятининг "Андижон-2" жамоаси B ПРО-Лига Шарқ минтақасида ўтказилган 28 тур учрашувларида 6 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият қайд этган холда 22 очко билан мусобақа жадвалида саккизинчи ўринни қўлга киритди. Андижонликлар рақиблари дарвозасига 33 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 67 та тўп ўтказиб юбордилар.


Ғарб минтақаси

1. “ЗОМИН". Зомин туманининг "Зомин" жамоаси ўтказилган 20 та тур учрашувларида 15 ғалаба, 3 дуранг ва 2 бор мағлубият қайд этган холда 48 очко жамғариб, Ғарб минтақасида ғолибликни қўлга киритди.Зоминликлар рақиблари дарвозасига 53 бор гол киритиб, 19 та ўтказиб юбордилар. "Зомин" мавсум давомида энг кам гол ўтказган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлди.

2."ЯНГИЕР". Янгиернинг "Янгиер" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та турда 13 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият қайд этган холда мусобақа жадвалида 41 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Янгиерликлар мавсум давомида рақиблари дарвозасига 53 гол киритиб, 21 та ўтказиб юбордилар. Эътиборлиси "Янгиер" мусобақа ғолиби "Зомин" билан биргаликда рақиблари дарвозасига энг кўп гол киритган жамоа бўлди.

3."АРАЛ".Қорақалпоғистоннинг "Арал" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 10 ғалаба, 3 дуранг, 7 мағлубият қайд этган холда 33 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди. Нукусликлар рақиблари дарвозасига 34 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан худди шунча тўп ўтказиб юбордилар.

4. "ҒИЖДУВОН". Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 8 ғалаба, 5 дуранг, 7 мағлубият қайд этган холда 29 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни қўлга киритди.Ғиждувонликлар рақиблари дарвозасига 29 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 34 та тўп ўтказиб юбордилар.

5."ЗИРАБУЛОҚ". Самарқанд вилоятининг "Зирабулоқ" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 3 ғалаба, 2 дуранг, 15 мағлубият қайд этган холда 11 очко билан мусобақа жадвалида бешинчи ўринни қўлга киритди. Нарпайликлар рақиблари дарвозасига 26 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 48 та тўп ўтказиб юбордилар.

6."ИТТИФОҚ-НАВОИЙ". Навоий вилоятининг "Иттифоқ-Навоий" жамоаси B ПРО-Лига Ғарб минтақасида ўтказилган 20 тур учрашувларида 3 ғалаба, 1 дуранг, 16 мағлубият қайд этган холда 10 очко билан мусобақа жадвалида олтинчи ўринни қўлга киритди. Навоийликлар рақиблари дарвозасига 18 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 58 та тўп ўтказиб юбордилар. Эътиборлиси "Иттифоқ-Навоий" B ПРО-Лига Ғарб минтақасида жорий мавсум давомида энг кўп гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилди.


Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика