Latest news

00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  11 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  14 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  7 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  30 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  5 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  23 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  81 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  12 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  5

Азиз Ибрагимов Карл Поборскининг клубига ўтди News

Азиз Ибрагимов Карл Поборскининг клубига ўтди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз клубини ўзгартирди.
 Футболчи “Баник Мост”ни тарк этиб “Динамо Ческе Будейовице” клуби билан 2 йиллик шартнома тузди.

Ушбу клуб ўтган мавсумда Чехия олий дивизионида иштирок этди ва биринчи дивизионга тушиб кетди. Июль ойи охирида бошланадиган мавсумда клуб ўз олдига шу йилни ўзидаёқ элитага қайтмоқчи. Бу ҳақда Азизнинг ўзи сайтимиз вакилига айтиб ўтди.

“Динамо Ческе Будейовице” клуби 1905 йилда ташкил топган бўлиб айни пайтда клубнинг хўжайини Карл Поборски ҳисобланади. Павел Швантнер эса шу йилнинг февраль ойидан буён бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда.

Азиз Ибрагимовнинг янги клуби мавсумнинг 1-турини 28 июль куни ўз уйида "Спартак Сезимово Усти"га қарши ўтказади.  

Азиз Ибрагимов
Туғилган йили ва санаси - 1986 йил  21 июль
Амплуаси - ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари
2004-2005 Трактор (Тошкент) 16 (2)
2005-Шўртан (Ғузор) 15 (6)
2006-Машъал (Муборак)  10 (2)
2006-2008 Слован (Словакия) 52 (10)
2008-2011 Богемианс 1905 (Чехия) 45 (1)
2011-2012 Циндао Жонун (Хитой)  39 (4)
2013 июлга қадар- Баник Мост (Чехия)
2013 июлидан бошлаб - Динамо Ческе Будейовице (Чехия)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика