Latest news

16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  1 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  4 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  5 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  7 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  19 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз News

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, кириб келаётган янги 2019 йил барчага - футболчиларга, мураббийларга ва мухлисларга омадли келишини тилаб қоламан. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан эса январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида чиройли ўйин кутиб қоламиз. Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз қитъанинг энг нуфузли мусобақасида чиройли, комбинацион, ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, барчамизни хурсанд қилади.

Терма жамоамизни айни пайтда жуда тажрибали, футбол оламида катта обрўга эга мураббий бошқармоқда. Футболчиларимиз ушбу мураббий қўлостида яна бир поғона юқорига кўтарила олишларига ишончим комил.Терма жамоамиз аста-секин шаклланиб боряпти. Олдинда катта мусобақалар кутиб турибди. Осиё Кубогида яхши натижа қайд этиб, кейин эса энг муҳими - Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашишимизга тилакдошман" - дея Азамат Абдураимов сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика