Latest news

18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  14 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5

Аёллар футзали: “Севинч” олтин, “Металлург” кумуш, “Локомотив” бронза жамоа News

Аёллар футзали: “Севинч” олтин, “Металлург” кумуш, “Локомотив” бронза жамоа

Бешта жамоа иштирок этган, муддатидан олдин олтин ва кумуш медаллар эгаси маълум бўлиб улгурган, 14-бор ўтказилган аёллар ўртасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг жорий йилги мавсуми ниҳоясига етди.

Қаршининг “Севинч” жамоаси юртимизда аёллар футзалига асос солинган 2005 йилдан буён бирор мавсум йўқки, бош совринсиз қолган бўлса. Владислав Хан шогирдлари 14-маротаба олтин медалларга сазовор бўлишди. Кумуш медал билан Бекободнинг “Металлург”, бронза медали билан эса Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тақдирланди.


 Анъанага кўра, мусобақанинг энг яхши ўйинчиларига ташкилотчилар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ҳам топширилди. Мукофотларга қуйидига футзалчилар лойиқ кўрилди:
Энг ёш футзалчи
– Зуҳра Турсуналиева (АГМК)
Дарвозабон – Комила Юмангулова (“Локомотив”)
Ҳимоячи – Зумрад Назарова (“Металлург”)
Ҳужумчи – Умида Хотамова (“Пахтакор”)
Тўпурар – Мафтуна Шойимова (“Севинч”, 28та тўп).
 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров барча иштирокчиларни баҳор байрами – Наврўзи олам ҳамда яқинлашиб келаётган аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг янги мавсуми билан қутлар экан, ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медалларни тақдим этди, якунда эса футзал чемпионатининг бош Кубогини “Севинч” жамоасига топширди...


20 март
“Металлург” – “Пахтакор” – 7:5
“Локомотив” – АГМК – 9:0
 
Чемпионатнинг якуний жадвали:

1.”Севинч”           12     12     0       0       145-7         36
2.”Металлург”     12     9       0       3       119-28       27
3.”Локомотив”    12     5       0       7       61-63        15
4.”Пахтакор”       12     4       0       8       67-74         12
5.АГМК                 12     0       0       12      9-229          0


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика