Latest news

10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  0 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  13 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0

Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди News

Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди

Бир неча кундан сўнг, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар футзали бўйича Марказий Осиё футбол ассоциациялари — CAFA турнири старт олади.

Унда Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон аёллар футзал терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу мусобақага қуръа ташланди ва Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги терма жамоамиз турнирни Эронга қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз учрашувлари тақвими қуйидагича кўриниш олди:

9 февраль, якшанба
Туркманистон - Қирғиз Республикаси
Ўзбекистон – Эрон

10 февраль, душанба
Туркманистон – Ўзбекистон
Қирғиз Республикаси - Тожикистон

12 февраль, чоршанба
Эрон - Қирғиз Республикаси
Тожикистон - Туркманистон

14 февраль, жума
Эрон - Туркманистон
Ўзбекистон – Тожикистон

16 февраль, якшанба
Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон
Тожикистон - Эрон

Тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақага 2022, 2024-йиллари Тожикистон, 2023-йилда эса Ўзбекистон мезбонлик қилган. Эрон барча мавсумларнинг ғолиби ҳисобланса,, ҳамюртларимиз учаласида ҳам кумуш медалларни қўлга киритишган. Қирғиз Республикаси вакиллари икки маротаба, тожикистонликлар эса бир марта бронза медали билан тақдирланган.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика