Latest news

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  11 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  65

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионати йўлланмаси учун Австралия, Мьянма ва Непалга қарши баҳс олиб боради News

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионати йўлланмаси учун Австралия, Мьянма ва Непалга қарши баҳс олиб боради

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шу йили Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "А" гуруҳида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
 
"В" гуруҳида эса Жанубий Корея, Вьетнам, Эрон ва Ливан терма жамоалари жой олишди. "А" гуруҳи саралаш ўйинлари Мьянмада бўлиб ўтса, "В" гуруҳи вакиллари Вьетнамда Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Саралаш баҳслари шу йилнинг 26-30 апрель кунлари ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Осиё чемпионатида ушбу жамоалар Шимолий Корея, Япония, Хитой ва Тайланд терма жамоаларига қўшилиб, иккита гуруҳ ҳосил қилишади.

Тайландда бўлиб ўтадиган U-19 аёллар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати 2-саралаш босқичи

"А"

Австралия
Ўзбекистон
Мьянма
Непал
 
"B"

Жанубий Корея
Вьетнам
Эрон
Ливан


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика