"Атлетико" президенти: "Бизда Гризманнинг "Барселона"га ўтишидаги қонунбузарлик бўйича далил-исбот бор"
13 jul 2019 12:57
News
"Атлетико" президенти: "Бизда Гризманнинг "Барселона"га ўтишидаги қонунбузарлик бўйича далил-исбот бор"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Барселона" франциялик футболчининг трансфери бўйича "Атлетико" билан ҳисоблашмагани ва қонунбузарликка йўл қўйганини таъкидламоқда.
Сересонинг сўзларига кўра, ҳужумчининг Каталония клуби билан 9 мартда келишиб олгани бўйича маълумот мавжуд. Чунки 120 миллион евролик товон пули ҳақидаги шартнома 1 июлдан кучга кириши керак эди.
"Клуб шундай баёнот берган экан, унда бизда бу бўйича далил-исбот бор. Биз ҳамма нарсани ўрганиб чиқишимиз, шундан кейин эса керакли миқдорни талаб қилишимиз керак", - дейди "Атлетико" президенти.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" 28 ёшли Антуан Гризманнинг трансферини 1 июльдан кейин эълон қилишларига сабаб 80 миллион еврони тежаб қолишдан иборат бўлган.
Link :
Source : Football Espana
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments