Latest news

12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  0 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   13 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  5 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  42 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  15 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0

"Атлетико" криптовалюталарнинг пасайишидан азият чекмоқда. Клуб йилига 42 млн келтирадиган бош ҳомийдан айрилган кўринади (мутолаа учун) News

"Атлетико" криптовалюталарнинг пасайишидан азият чекмоқда. Клуб йилига 42 млн келтирадиган бош ҳомийдан айрилган кўринади (мутолаа учун)

Судга мурожаат қилиш мумкин, аммо имконият кам.

"Атлетико" ЧЛдан чиқиб кетди, Испания кубоги учун имкониятларни йўқотди, эндиликда эса молиявий муаммоларга тўқнаш келиши мумкин. Катта эҳтимол билан клубга келаси мавсум янги ҳомий керак бўлади.


Нима бўлди?

Криптовалюта биржаси WhaleFin даромадларнинг кескин пасайиши сабаб "Атлетико" билан шартномани бекор қилмоқчи. Бу ҳақда 2022 йилнинг сўнггида айтилган эди - ўшанда FTX биржасининг кутилмаган қулаши юз берганди, у Binance ва Coinbase билан бир қаторда дунёдаги энг катталаридан ҳисобланган эди.



Whale Fin таниқли Amber Group платформасига тегишли – у рақамли активлар, жумладан, инвестициялар ва савдо соҳасидаги хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этади. Ва Amber Group катта йўқотишларга дуч келди, FTX'да ўз савдо капиталининг тахминан 10 фоизи сақланиб қолди.

"Атлетико" WhaleFin билан 2022 йилнинг ёзида 5 йиллик шартнома имзолаган эди, клуб йилига 42 миллион евро олади. "Челси" ҳам ушбу компания билан ҳамкорлик қилади, аммо WhaleFin логотипи фақат қўл қисмида кўринади ("Атлетико"да эса титул ҳомий). Лондонликлар билан 23 млн евролик шартнома бекор қилинди. Сабаблар ўша-ўша: FTX'нинг қулаши ва криптовалюталар бозорининг умумий қулаши.


"Атлетико" суд ҳақида ўйламоқда

"Атлетико" шартнома бўйича тўлиқ тўловни талаб қилиши мумкин (5 йил учун 200 млн евродан ортиқ), аммо судда истиқбол кам: Mundo Deportivo маълумотига кўра, WhaleFin билан ҳомийлик шартномаси криптовалюта бозорида қулаш содир бўлганда биржага битимни бекор қилиш имконини беради. "Атлетико" ҳар қандай ҳолатда ҳам фаол тарзда 2023/24 йилги мавсум учун янги ҳомий изламоқда.



Клубнинг молия билан ҳолати қандай?

Клуб президенти Энрике Сересо ёзда ҳисобни мувофиқлаштириш учун уларга 40 млн евро ишлаш кераклигини маълум қилди. Аммо, "Атлетико" буни Матеус Кунья "Вулверхэмптон" билан шартнома имзолаганда фақатгина қишда қила олди. Испан клуби у учун 50 млн евро олди.

Шунингдек Жоау Феликснинг "Челси"га ижарасидан даромадни қўшамиз – 11 млн евро атрофида, шунингдек португалияликнинг 6 млн евро маоши, англияликлар уни ҳам ўз зиммаларига олишган. Гарчи испан журналисти Педро Мората клубга ҳали ҳам 28 млн евро талаб қилиниши ҳақида хабар қилган бўлса ҳам, буларнинг барчаси "Атлетико"га ёрдам беради.


WhaleFin муаммоларига қарамай, криптобиржалар спортдаги анъанавий ҳомийларни сиқиб чиқармоқда. Нега?

Криптобиржалар спорт билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, аммо катта ҳомийлик шартномалари сабаб спорт саноатининг муҳим қисмига айланди.

Crypto.com криптобиржаси 2021 йилнинг ноябрида "Лейкерс" ва "Клипперс" ўйнайдиган "Стейплс Сентр"ни 20 йилга (йилига 35 млн) "Crypto.com Арена"га ўзгартириш учун 700 миллион доллар тўлади. Таққослаш учун: Staples (иш юритиш буюмлари ишлаб чиқариш) 1999 йилда 20 йиллик нейминг ҳуқуқи учун 116 млн тўлаган.



Crypto.com бу билан тўхтаб қолмади: UFC билан 10 йиллик ҳамкорлик учун 175 миллион, "Формула-1" билан 5 йил учун 100 млн, ПСЖ билан 3 йил учун 35 млн ва НБАдан "Филадельфия" билан 6 йиллик учун камида 60 млн. Шунингдек A Серия, МХЛдаги "Монреаль", "Формула-1"даги "Астон Мартин" ва киберспортдаги Fnatic ҳам бор.

Қулаган FTX MLB, "Майами Хит" (19 йилда 135 млн), "Голден Стейт", "Вашингтон Уизардс", "Формула-1"даги "Мерседес", Стеф Карри ва Том Брэйди билан шартномалар имзолаган. Coinbase эса МБА, "Бруклин Нетс", Кевин Дюрэнт билан.

Криптобиржалар бир неча сабабларга кўра аста-секин аънанавий ҳомийларни сиқиб чиқармоқда:

• Криптобиржалар янги мижозларни излашмоқда, спортда эса криптога қизиқиш кўпроқ.

• Криптобиржаларга ишонч етишмаяпти, спорт эса боғлиқлик манбаси.


Биринчи нуқтаи назарни Voyager криптобиржалар бош директори Стив Эрлих ("Даллас Маверикс", НАСКАР пилоти Лэндон Кэссил ва футбол бўйича АҚШ аёллар чемпионатидаги NSWL ҳомийси) ёқлади.

"Тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, крипто ва спорт мухлислари ўртасида кўплаб ўхшашликлар бор", – дейди Эрлих CNBC. – Шу сабаб кўпроқ криптокомпаниялар спортга ўтмоқда".



Иккинчи нуқтаи назарни "Лацио" футбол клуби маркетинг ва ҳомийлик бўйича директори Марко Канижиани ёқламоқда:

"Крипто – қийин дунё. Аммо, бу ҳозирда клубларга сармоя киритиш бўйича энг катта сектор. Улар бозорда ишончни мустаҳкамлашни хоҳлашади, спорт эса омма учун бундай сигналларни яратади. Сўнгги йилларда Европадаги ҳомийлар футбол клубларига боришади, сабаби спорт орқали томошабинларни тушуниш осонроқ. Италияда букмекерлик идораларига футбол клублари билан ҳомийлик қилиш таъқиқланган, шу сабаб ҳозирда асосий инвесторлар криптовалюталардир".

Италияда криптобиржалар, блокчейн-платформалар ва криптовалюта нашриёти билан ҳамкорлик қилиш айниқса фаол. A Серия Crypto.com, "Ювентус" – Bitget, "Лацио" – Binance, "Интер" ва "Рома" – Digitabits, "Милан" – Bitmex, "Аталанта" – Plus 500, "Наполи" – Floki Inu, "Fiorentina" – Genuino, "Болонья", "Сассуоло", "Удинезе", "Кальяри", "Женоа", "Сампдория", "Специя", "Эллас Верона" ва "Салернитана" – eToro билан шартнома имзолаган.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика