Latest news

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  1 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  4 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Асрор Алиқулов: "Рўза тутиб, футбол ўйнаш қийин. Вақтни ПФЛ белгилайди" News

Асрор Алиқулов: "Рўза тутиб, футбол ўйнаш қийин. Вақтни ПФЛ белгилайди"

"Сурхон"га қарши Суперлиганинг 6-тур баҳсидан сўнг (0:0) "Қизилқум" устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: "Бугун яхши ўйин кўрсата олмадик. Тўп назорати кўпинча рақиб томонда бўлди. Агрессивлик етишмади. Тез ўйнаш бўйича кўрсатма бергандик, аммо йигитлар буни уддалай олишмади.

- Дуранг адолатли натижами?

- Шундай. Бироқ ҳар қандай хато қимматга тушиши мумкин эди. Шу сабабли баҳс охиригача босимда бўлдик.

- Жасур Холтўраев асосий таркибда майдонга тушмади. Бу тактик юришми ёки унда жароҳат борми?

- Ҳа, унда кичик шикастланиш бор эди. Тактикада ҳам ўзгариш бўлди. Қанотлардан узатмаларни кўпайтирдик, аммо ўйлаганимиздек ҳужумларни ташкил эта олмадик.

- Содиқовнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Йўқ, қониқмадим. Навбатдаги баҳсларда ўзини кўрсатади деб умид қиламан.

- "Қизилқум" учта ўйиндан бери биринчи бўлимда майдонда сайр қилаётгандек туйилмоқда. 

- Жамоамизда ёши катта футболчилар кўп, уларга тушинтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу кўпроқ футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Улар ўз фамилияси учун ҳаракат қилиши лозим.

- Ўйинларни бу вақтга қўйиш тўғрими? Баъзи мураббийлар баҳслар 19:00дан кейин бўлса яхши эди деб айтишмоқда.

- Бу ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Рўза тутиб, футбол ўйнаш қийин. Вақтни ПФЛ белгилайди. Ҳамма шундай ўйнаяпти. Футболчилар ўз вазифасини профессионаллардек адо этишни хоҳлар эдим.

- Ўринбосарлар таркибида ҳам яхши футболчилар борми? Уларга имконият беряпсизми? Масалан, Диёр Раҳматуллаев.

- Диёрнинг ўйинидан мамнунмиз. У "Пахтакор"га қарши баҳсда майдонга тушди. Бироқ ҳали ёшлигини ҳисобга олиб, тажрибалироқ футболчига имконият бердик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика