Latest news

10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  1 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  1 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  12 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  8 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20

Асрор Алиқулов: "Насаф" савия жиҳатдан "Шўртан"дан бир бош баланд" News

Асрор Алиқулов: "Насаф" савия жиҳатдан "Шўртан"дан бир бош баланд"

"Насаф" - "Шўртан" (2:1) учрашуви якунлангач меҳмонлар етакчиси, тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқуловнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Биринчи навбатда Қашқадарё футболи мухлисларини футбол баҳори билан табриклайман. "Насаф" эса аллақачон футбол мавсумини бошлаб юборди. Шу фурсатдан "аждарлар" мухлисларини ОЧЛдаги ғалаба билан ҳам табриклаб ўтаман. Ўйин келадиган бўлсак, бизлар "Насаф" жамоасини биринчи рақамда ўйнашини кутгандик. Чунки бу жамоа таркиб жиҳатдан анча кучли. Шу боис биз ҳимоя эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Бир томондан олиб қараганда, биз биринчи гол уриб олдинга чиқиб олгандик. Аммо "Насаф" жамоаси юқори даражадаги кучли футболчиларга эга эканлигини туфайли вазиятни ўз томонига оғдира олди. Бугунги ўйинда "Насаф" футболчиларининг "Шўртан" аъзоларидан савияси бир бош баландлиги сезилиб турди ва бу нарса учрашув якунида ўз сўзини айтди. Бугун қанотларни рақибга топшириб қўйдик. Иккинчи бўлимда "аждарлар" катта куч билан олдинга боришди ва ўйинда катта ташаббусга эга чиқишди. Жамоамиз чарчаб қолгани ҳам бизга панд берди. Рақиб кучини тан олган ҳолда уларни бугунги ғалаба билан табриклайман.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика