Latest news

13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  0 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  13 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1

Асқар Муҳиддинов "Қизилқум"да News

Асқар Муҳиддинов "Қизилқум"да

Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар клуб лагерини тарк этишган. Шунингдек мураббийлар штабида ҳам сезиларли ўзгариш қилинди. Бунгача жамоа бошқарувида ишлаб келган Рустам Забиров ўз аризасига биноан ишдан кетган бўлса, унинг ўрнини Юрий Лукин эгаллади. Биринчи лига жамоаси "Зарафшон-ПФК"ни бошқарган ушбу маҳаллий мураббий эндиликда "Қизилқум"да вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлайдиган бўлди.

Ушбу мураббийнинг жамоада иш бошлаши таркибда "Зарафшон-ПФК" футболчиларини пайдо бўлишини таъминлади десак муболаға бўлмайди. Шу боис биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришган футболчиларнинг айримлари эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Ундан ташқари биринчи даврада "Сўғдиёна"да тўп сурган Ҳуршид Йўлдошев билан Жалил Кимсанов ҳам "Қизилқум" билан келишувга эришган. Шунингдек "Пахтакор"дан Бобур Искандаров ҳам жамоа йиғинига келиб қўшилди. Таркибдаги энг сўнгги ўзгариш деб, Асқар Муҳиддиновни айтиш мумкин. Маълумотларга кўра, яқинда "Бухоро" билан хайралашган Муҳиддинов иккинчи даврани "Қизилқум"да ўтказадиган бўлди.

Клуб расмийлари шу кунларда ПФЛга клуб заявкасини топширмоқда. Бошқа ўзгаришлар хусусида кейинроқ яна маълумот берамиз.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика