Latest news

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  11 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди" News

Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувида омад мезбонлар томонида бўлди (1:2).

Учрашувдан сўнг бухороликлар мураббийи Виктор Карпенко фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин йигитларга бундай жамоа хатоларни кечирмаслигини айтгандим. Амалда шундай ҳам бўлди. 2 та хато ва 2 та гол. Ўйинга келсак, вазиятлар кўп нарсани ҳал қилди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" устунликка эга бўлди, иккинчисида эса биз назорат қилишга уриндик. Яна қайтараман, ҳимоядаги хатолар мазкур натижага сабабчи бўлди",- дейди Виктор Карпенко. 

- Янги футболчилар Азиз Амонов ва Тома Табатадзе борасида фикрингиз қандай?

- Улар жамоага қўшилиб бормоқда, чунки иккинчи давра олдидан мослашиш жараёнини ўтказишга кўп вақт йўқ эди. Амоновнинг ҳаракатлари ёмон чиқмади. Томага жисмоний сифатлар етишмаяпти, шу боис иккита тайм ўйнаётгани йўқ. Вақт ўтиши билан улар жамоага фойда келтиришади деган умиддаман. 

- Билол Туплиев иккинчи бўлимда майдонга тушиб ўйинни кучайтирмоқда. У захира қуролими?

- Билол иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшди. Ўйинни ўз қўлига олади. У иккинчи бўлимда кўпроқ самара келтираётгани учун фойдаланмоқдамиз. Билолда яхши ва иқтидорли футболчи. Ўйлайманки, у вақт ўтгани сари меҳнати билан яна ўзини кўрсатади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика