АСEАН чемпионати-2022. Бу сафар ҳам “жанговар филлар” тенгсиз
17 jan 2023 08:30
News
АСEАН чемпионати-2022. Бу сафар ҳам “жанговар филлар” тенгсиз
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида 14-маротаба ташкил этилган АСEАН чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Финалда Таиланд икки ўйин натижасига (2:2, 1:0) кўра Вьетнамдан устун келиб, 7-маротаба мазкур мусобақада ғолиб бўлди ва ўз рекордини янгилади. Мусобақа тўпурарлари эса 6 тадан гол билан Терасил Дангда ва Нгуен Тьен Линь бўлишди.
“Жанговар филлар” бундан олдинроқ 1996, 2000, 2002, 2014, 2016, 2021 йиллардаги турнирларда ҳам муваффақият қозонган ва 2007, 2008, 2012 йилларда финалда имкониятни бой берганди. Вьетнамликлар эса 4-маротаба финалга етиб келиб, 2-маротаба (1998, 2023) титулдан маҳрум бўлди. Улар 2008 ҳамда 2018 йиллардаги мусобақаларда бош соврин эгасига айланишган.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments