Latest news

13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  0 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   14 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  8 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11

Артём Филипосян: "Мени фикримча бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқарди" News

Артём Филипосян: "Мени фикримча бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқарди"

Миллий чемпионатимизнинг 18-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Бухоронинг "Бухоро" клубини қабул қилиб дуранг натижа қайд этди.
Ушбу учрашувдан сўнг "Бухоро" клуби ҳимоячиси Артём Филипосян ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз уч очко учун Тошкентга келган эдик. Ўзингиз кўрган бўлсангиз жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Ҳакам ҳар иккала жамоа футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатди. Ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам дуранг натижани қайд этдик. ўйлашимча "шерлар" футболчиси жарима майдони ичида Шавкат Саломовга нисбатан қўполлик ишлатганида пенальти бор эди деб ўйлайман. Ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қила олмайман. Бундай ўйинда дуранг натижа қайд этганимиздан кўпчилик хурсанд бўлди.

Келаси учраушвда Қўқондан ғалаба билан қайтишга умид қиламиз. Қизил карточка ҳақида гапирадиган бўлсам, "Пахтакор" футболчиси жамоадошимга нисбатан қўполлик ишлатаётганда мен қараб тура олмайман-ку! Жамоадошимни тарафини олдим йўқ жойдан менга ҳам бош ҳакам қизил карточка кўрсатди. Ҳакамнинг қарори шу бўлган бўлса нима ҳам дердим, менга ҳам рақиб футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатилди. Мени фикримча бош ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқарди. Бундай ўйинларда ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан чиқармаслик керак. биз майдонда тўп тепамиз, ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилмайман. Нима ҳам дердим балки мени 3 та ўйинга дисквалификация қилишар. Нима бўлганда ҳам жамоам билан машғулотларда шуғулланишда давом этаман. Бухородан келиб бизни қўллаб - қувватлаганлари учун мухлисларимизга катта раҳмат айтаман", - дейди "Бухоро" клуби футболчиси Артём Филипосян.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика