Latest news

20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0

Артур Геворкян: "Шерлар”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим” News

Артур Геворкян: "Шерлар”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим”

Кеча Ўзбекистон чемпионати 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди ва (3:1) ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг "Қизилқум" клуби футболчиси Артур Геворкян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Чемпионатнинг илк туридаги учрашув ҳар қандай жамоа учун қийин бўлади. Биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжон бўлган бўлиши мумкин. Дастлабки бўлим иккинчисига қараганда қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Ўйин темпи ҳам юқори бўлди. 

Иккинчи бўлимда ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва ҳимоядаги хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 3 тўп олиб чиқдик. Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. "Пахтакор"га қарши баҳс биз учун омадсиз  бўлди, деб ҳисоблайлик. 

Мағлубиятда барчанинг айби бор. Алоҳида бир футболчини айбдор қилиб кўрсатқочи эмасман. Шунинг учун ушбу мағлубиятни тезда эсимиздан чиқариб, иккинчи турга тайёргарлик кўришимиз керак. 

“Пахтакор” клуби анча йилдан бери олий лигада ўйнаб келмоқда. Ушбу клубда терма жамоага номзод бўлган бир қатор футболчилар бор. “Шерлар”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Мана шу мағлубият барча учун дарс бўлиб қолсин” – дейди “Қизилқум” клуби футболчиси Артур Геворкян.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди. 


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика