Артета - "Бёрнли" га қарши ўйин ҳақида: "Шубҳасиз пенальти бор эди,тортишувга ўрин йўқ"
06 mar 2021 21:59
News
Артета - "Бёрнли" га қарши ўйин ҳақида: "Шубҳасиз пенальти бор эди,тортишувга ўрин йўқ"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг фикрига кўра "Бёрнли" га қарши ўйинда (1:1) жамоаси фойдасига пенальти белгиланиши керак эди.
"Менимча, бу аниқ ва равшан (пенальти белгиланиши керак эди). Бу ерда тортишувга ўрин йўқ. Агар бу пенальти бўлмаса, кимдир менга АПЛда қайси ҳолатлар учун пенальти белгиланиши тушунтирсин", - деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 75-дақиқасида Николя Пепе тўпни "Бёрнли" ҳимоячиси Эрик Питерснинг ёнидан олиб ўтмоқчи бўлганида ҳимоячи тўпга қўли билан тегиб кетди. Аммо ҳакам пенальти қўймади.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments