Latest news

16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  0 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  3 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3

"Арсенал" Деклан Райснинг вакиллари билан алоқага чиқди News

"Арсенал" Деклан Райснинг вакиллари билан алоқага чиқди

Лондон клуби Деклан Райс трансфери бўйича футболчининг вакиллари билан боғланди.

"Тўпчилар" ёзги трансферлар даврида "Вест Хэм" сардори Деклан Райсни сафига қўшиб олиш борасида музокараларга киришди. 24 ёшли футболчи ўтган ёзда клубни тарк этиши ҳақида жиддий хабарлар тарқалганига қарамай, "Вест Хэм" уни ўзида ушлаб қолишга муваффақ бўлганди. "Манчестер Юнайтед" катта маблағ таклиф қилганига қарамай, Райсни қўлга кирита олмади.

Райс мавсум якунланганидан кейин келажаги борасида ҳаракатга тушиши кутилмоқда. У Чемпионлар Лигасида ўйнаш истагини билдирган. Футболчи ҳозирги клуби билан шартномасининг охирги 18 ойига кирди. Клуб у билан битимни бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга. Унинг трансфери учун 100 млн фунт атрофидаги таклифлар кутилмоқда.

Англия терма жамоаси аъзоси учун "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ҳам курашиши айтилмоқда. Бироқ улар орасида Райс энг кўп ўз таркибида кўришни истайдиган жамоа "Арсенал" эканлиги маълум. "Арсенал" ҳозирдан ҳаракатни бошлади ва футболчи учун ҳафтасига 200 минг фунт маош таклиф қилмоқда.

Деклан Райс жорий мавсум жами 28 та ўйинда иштирок этди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика