Latest news

22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  193 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  22 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31

Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди News

Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

ПФЛ ҳамда Championat.asia апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлган номзодларни тақдим этади. Улар 5 нафар:

Арслонмурод Омонов — “Бухоро”
Тиаго Безерра — “Пахтакор”
Жавлон Иброҳимов — “Бунёдкор”
Сардор Азимов — “Сўғдиёна”
Санъат Шихов — “Бухоро”


Март ойи якунларига кўра, “Навбаҳор” аъзоси Азиз Турғунбоев ўз рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлганди. Бироқ апрель ойида у даъвогарлар орасига кира олмади. Натижаларини анча яхшилаб олган “Бухоро” клубидан эса бирйўла икки футболчида имконият пайдо бўлди.

Арслонмурод Омонов — 2 та гол ва 2 та голли узатма


“Пахтакор”нинг мағлуб этилиши “Бухоро”нинг ўз кучига бўлган ишончини оширди. Ўша учрашувда Омоновнинг тўп узатишидан сўнг тошкентликлар дарвозаси ишғол этилганди. Футболчи, шунингдек, АГМК билан ўйинда сермаҳсуллик кўрсатди ҳамда “Бухоро”нинг “камбэк”ида муҳим фигура бўла олди.

Тиаго Безерра — 2 та гол ва 1 та голли узатма

“Металлург”нинг таслим этилишида Безерра муҳим роль ўйнади. Шунингдек, Безерра “Пахтакор”га умумий ҳисобда 6 очко келтирган 2 та муҳим голга муаллифлик қилди. Биринчи галда у “Қизилқум” дарвозасига йўл топган бўлса, кейинроқ “Навбаҳор”га қарши қийин учрашувда ягона голни киритди.

Жавлон Иброҳимов — 2 та гол

Иброҳимов рақиб ҳужумларини бузиши билан ёдда қоладиган футболчи. Апрель ойида у сермаҳсулликка ҳам эришди. Навоийда у урган гол “Бунёдкор”га муҳим 3 очко келтирди. Кейинроқ эса “Металлург” дарвозаси ишғол этилди. Умуман олганда Жавлон Иброҳимов қийин даврда жамоасини ортидан эргаштиришга ҳаракат қиляпти.

Сардор Азимов — 1 та гол ва 1 та голли узатма

Азимов “Сўғдиёна” етакчиси бўлиш учун ҳаракат қиляпти. Унинг ягона голи эвазига жиззахликлар “Қўқон-1912” клубига қарши ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолганди. “Насаф” билан ўйиндаги тарихий ғалабага ҳам футболчи катта ҳисса қўшди. Голбаннинг автоголи унинг тўп ошириши сабаб юзага келди. Иккинчи бўлимда ҳам жиззахликлар айнан Азимовнинг пасидан сўнг гол урди.

Санъат Шихов — 1 та голли узатма


Шихов фаолиятини ҳужумда бошлаган бўлса-да, Улуғбек Бақоев ундан қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланмоқда. Натижалар ҳозирча ёмон эмас. “Бухоро” апрель ойида 3 та беллашувни қуруқ серия билан якунлади. Демак, бунда ҳимоячининг ҳиссаси катта. “Пахтакор” билан ўйинда Санъат ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, икки бор тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди. АГМК билан ўйинда эса голли узатмани амалга оширди.

Апрель ойининг энг яхшиларига Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда сардорлари овоз беради. Шунингдек, Championat.asia нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказади. Мураббий ва сардорлар овозига кўра энг яхшиларга 1-3 очко берилади. Мухлисларнинг овози эса ўрнига қараб 2-6 очкога ўтади.




Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика