Latest news

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

АПЛ. "Манчестер Сити" "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди News

АПЛ. "Манчестер Сити" "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Манчестер Сити" — "Вест Хэм" 2:1

Гол: 1:0 – 33 Гюндоган, 2:0 – 90 Фернандиньо, 2:1 – 90 Лансини.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган, Бернарду Силва, Родри, Стерлинг (Фернандиньо, 87), Марез, Габриэл Жезус.

Вест Хэм – Фабианьски, Джонсон, Доусон, Зума, Крессуэлл (Цоуфал, 61), Масуаку (Боуэн, 74), Соучек, Райс, Форнальс, Антонио, Бенрахма (Лансини, 59).

Огоҳлантиришлар: Лапорт (29), Жоау Канселу (61).


ЯНГИЛАШ

МЕҲМОНЛАР ГОЛНИ НИШОНЛАБ УЛГУРМАСДАН, ҲАКАМ ФИНАЛ ҲУШТАГИНИ ЧАЛДИ. "МАНЧЕСТЕР СИТИ" ЎЗ МАЙДОНИДА ҲАҚЛИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ.

90+4. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Вест Хэм" ҳисобни қисқартирди. Лансининг голи "Сити"нинг икки голиданам чиройлироқ чиқди. Эдерсоннинг отилиб беришиям голни янада гўзал тус олишига хизмат қилди.

90+1. Ҳали ўзига келиб улгурмаган меҳмонлар Сильвадан навбатдаги голни қабул қилиб олди. Бироқ португалиялик ўйинчи офсайд ҳолатида эди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яқиндагина майдонга тушган Фернандиньо учрашувга деярли нуқта қўйди. Жезуснинг чап қанотдан олдинга бориб, марказга узатмаси натижасида бразилиялик футболчи дарвозабонни қотириб қўядиган зарба йўллади.

89. Бугунги учрашувнинг ярми баҳор, ярми қиш бўлди.

87. Стерлинг ўрнига Фернандиньо ўйинга қўшилди.

86. Райс катта тезликда олдинга борди, бироқ якуний пасни бергунча, майдон тугаб қолди.

85. Меҳмонлар камдан-кам ҳужумларидан бирини бурчак тўпи ишлаш билан юкунлади.

80. Гюндоган дублга эришиши мумкин эди, Фабианьски бирга-бир вазиятда тўпни қайтарди.

78. ЗАРБА! "Вест Хэм" жудаям узоқ кутилган ҳужум ташкиллаштирди ҳамда зарба ҳам йўллади, Эдерсондан сейв!

75. Ниҳоят, Эдерсонга ҳам тўп келди. Уни уйига кетиб қолган деб ўйлабман.

74. "Вест Хэм"да ўзгариш: Масуаку ўрнига Боуэн баҳсга қўшилди.

71. Вазият бартараф этилди. Тўп ҳамон мезбонларда. "Вест Хэм" футболчиларининг тиллари осилиб қолишмадимикан тўп кетидан қувавериб?!.

70. "Сити"да яна бир бурчак зарбаси юзага келди.

68. Стерлинг бурчак зарбаси ишлаб олди. Корнерлар бўйича "Сити" 4-3 ҳисобида олдинда.

67. "Вест Хэм" ҳужум ташкиллаштираётганда жамоанинг икки футболчиси тўп талашиб, уни йўқотди.

64. Зарбалар бўйича кўрсаткич: 11-1

61. Меҳмонларда яна бир ўзгариш: Цоуфал жароҳат олган Крессуэлл ўрнига майдонга тушди.

60. Канселу рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

59. "Вест Хэм"да ўзгариш: Бенрахма ўрнига Лансини ўйинга қўшилди.

56. Ух! Крессуэлл дарвоза тўсини билан тўқнашиб кетди. Унинг тўқнашувини кўриб, менинг белим зирқираб кетди. Муҳими, ҳимоячи жамоасини голдан қутқарди.

54. Яшил майдонда ўйин темпи пасайган, жамоалар биринчи таймда кўп куч йўқотишган кўринади.

50. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. Ҳужум ташкиллатиришга шошишмаяпти.

47. "Сити" иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. Дастлабки ҳужум натижасида бурчак зарбаси ишлаб олинди.

Ярим соатлик танаффусдан сўнг иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус қаҳрамонлари

Биринчи бўлим якунланди. 15 дақиқа танаффусдан сўнг қор ўйнашга қайтамиз.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Ҳозирги об-ҳавода бу ҳам кўплик қилади.

44. Тўпни назорат қилиш сўнгги 5 дақиқада: 93-7

41. Зарба! "Сити" футболчиси дастлаб узоқдан зарба йўллади, қайтган тўпга Марез зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

39. "Вест Хэм" бурчак тўпи ишлаб олди. Бугун "Сити" ҳам комбинацион ўйиндан бироз чекинмоқда.

Қор ёғиши жадаллашмоқда. Вьетнам - Ўзбекистон ўйини ёдингиздами?

37. Жезус иккинчи голни киритиши мумкин эди. Бугун "шаҳарликлар" кўпроқ зарба йўллашга ҳаракат қилмоқда. 

Бошни асраш керак

33. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гюндоган ҳисобни очди. Канселу ўнг қанотга Марезга узатди, у эса марказдаги шеригини топди. Стерлинг атайин тўпни ўтказиб юборди ҳамда Илкай осонликча дарвозани ишғол қилди.

32. Англияда лайлакқор, бизнинг ўлка қорга зор...

29. Антониога нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатилди. Лапорта сариқ карточка билан жазоланди. Антонио жарима майдонига қараб, бир қадам қолганди етишга сенга деб қўйгандир ичида.

28. СТЕРЛИНГ! Чап қанотдан тўпни ўзига тўғрилаб олган инглиз футболчиси дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб кўрди. Ноаниқ.

25. Лапорт Антониога нисбатан қўпол ўйнади.

23. Бенрахма Эдерсоннинг совуқ қотмаётганини синаб кўрди. Бразилиялик посбонда ҳаммаси жойида.

20. Жезус Бенрахмадан шапалоқ еди. Аммо бу атайин содир бўлмади, тўп учун курашда Габриэлнинг юзига рақибининг қўли тегиб кетди.

19. Бернардунинг узатмасидан сўнг Гюндоган орқамачасига зарба берди, бироқ кўнгилдагидек чиқмади.

16. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марез!!! Йўқ, офсайд экан. Гол бекор қилинди.

16. ЗАРБА! Лапортнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

15. Стерлингнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Доусон бартараф этди.

14. Бернарду жарима майдонига оширилган тўпни тўхтатди, аммо зарба бера олмади.

12. Бернардуга нисбатан қоида бузилди.

10. Меҳмонлар узоқ сукутдан сўнг ҳужумга боришди, ҳимоячилар амаллаб тўпни қайтаришди.

7. Уокер узоқ масофадан Фабианьскининг сувидишини нишонга олди. 

6. Форнальс Антонионинг узатмасидан сўнг тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда унда қулай вазият юзага келиши мумкин эди.

2. Учрашувни, кутилганидек, мезбонлар фаол бошлади.

1. Учрашув бошланди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика