АПЛ "Эвертон" - "Бёрнли" учрашувини қолдиришни истамади. Бенитеснинг жамоасида 9 нафар майдон ўйинчиси ва 3 нафар дарвозабон қолган
23 dec 2021 23:25
News
АПЛ "Эвертон" - "Бёрнли" учрашувини қолдиришни истамади. Бенитеснинг жамоасида 9 нафар майдон ўйинчиси ва 3 нафар дарвозабон қолган
"Эвертон" деярли захир кучисиз ўйнашига тўғри келади.
АПЛ "Эвертон" ва "Бёрнли" ўртасидаги учрашувни қолдириш таклифини рад этди. Ўйин 26 декабрь кунига белгиланган. Бу қарорга жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўз фикрларини билдирди.
Ажабланарлиси шундаки, "Эвертон" клубида жароҳатланганлар ва коронавирусга чалинганларни айириб ташласа, бор-йўғи 12 нафар соғлом ўйинчи мавжуд.
"Мен ҳозир ўйланиб қолдим, менда 11 нафар соғ ўйинчи борми ёки йўқ? Биз ушуб ўйинни ўтказишимиз керак экан. Реаллик шундан иборатки, мен эрта ва индин кунлари ким ўйнай олиши мумкинлигини билиш учун кутиб туришим керак.
Бизнинг вазифа майдонда ўйнай оладиган 11 ўйинчини топа олиш. Бу осон иш эмас. Сабаби, бизда тўққизта майдон ўйинчиси ва учта дарвозабон бор", -дейди Рафаэль Бенитес.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments