Latest news

12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  0 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  14 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  12 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш" News

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганингиздек қийин ўйин бўлди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдан сўнг кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Тезроқ паслар билан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб беришни айтгандик. Рақиб яхши тайёргарлик кўрган экан. Мақсадига эришди. Яна бу сафар ҳам учинчи зонада муаммоимиз бўляпти. Биз янада кўпроқ имконият яратишимиз зарур. Биринчи бўлимда ўртадан ҳужумларни олиб бордик. Қанотлардан ёриб ўтиш кераклигини таъкидлагандик. Уларнинг тактикаси қарши ҳужумда вазиятни кутиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Балки футболчилар кўрсатмаларни охиригача тушунишмагандир. Ишлашимиз учун кўпроқ вақт керак. Бир деганда ўхшамайди. Тўпни назорат қиляпмиз. Охирги вазиятда совуққонлик етишмаяпти Бу ўйинга бироз юклама билан тушдик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қолаверса, омад ҳам керак" - дейди Анвар Ғофуров

- Бугун таркибда ротацияларга қўл урдингиз. Лекин кўриниб турибдики ротация қилиш учун ресурслар етарли эмас. Улар ўйинга тайёр эмасдек кўринди. Бу борада қарорингиз қанчалик тўғри бўлди?

- Барибир ҳар бир футболчига имконият беришимиз лозим. Биз яхши бўлиши тарафдоримиз. Бу ўйинларда имкон бермасак, қачон берамиз? Лекин майдонда 11 та жой бор. Йигитлар буни тўғри қабул қилиши керак. Биз ҳам уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизга натижа зарур деб ўйлайман.

- Ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз? Ҳисоб 0:0, лекин ярим ҳимоячилар майдонда пиёда юрибди. Бунинг натижасида ҳужумчиларда ҳам вазият бўлаётгани йўқ...

- Тўғри. Биринчи бўлимда яққол орқада ўйнайдиган Фране Чиряк ва Амир Тўрақулов бор эди. Иккинчи бўлимда Чирякнинг ўрнига тезкор Билол Тўплиевни туширдик. У юқорироқда ўйнай олади. Тўпни қабул қилиб, яхши вазиятлар яратиши мумкин. Бизга тезлик керак эди. Бу тезликни Умид Султонов беради деган мақсадда уни қўйдик.  

- Илёс Зейтуллаев мураббийлар штабида пайдо бўлди. Сўнгги 3 кунда бу ҳақида кўп гапирилди. Унинг жамоага жалб қилиниши кимнинг қарори?

- Саволингиз ноўрин деб ўйлайман. Бирлашган ҳолда "Бунёдкор"га ёрдам бериш истагидамиз. Мақсадимиз – ягона. Барчамиз жамоага кўмак берган ҳолда юқори ўринларга олиб чиқишни кўзлаганмиз.

- Ўз вақтида энг яхши тўпурарларга қарши ўйнагансиз. Ҳозирги маҳаллий ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Замон шундай. Ҳар бир тўпурар ўзини кўрсатса, хориждан таклиф тайёр. Сергеев, Абдихолиқов ва ҳоказо. Бизда иқтидорли яхши ҳужумчилар бор. Жамоаларнинг мақсадлари катта. Имкониятларига қараб хориждан яхши савиядаги ҳужумчилар олиб келишлари керак

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика