Latest news

15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   1 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  1 15:40"Бухоро" - "Локомотив". Таркиблар билан танишинг  0 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  1 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  0 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  8 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  2 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  11 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  12 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  6 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  23 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  10 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0

Анвар Бердиев: "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган" News

Анвар Бердиев: "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган"

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, дастлаб бугунги учрашув ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар жамоамизга ҳар доим қийинчилик туғдирган. Бугун ҳам қийин учрашув бўлишини билардик. Ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар сўнги дақиқаларгача курашиб ғалабани қўлга киритишди.

Бугун ПРО-Лиганинг жорий мавсумида ўз майдонимиздаги сўнги учрашувни ўтказдик. Хабаринглар бор, навбатдаги 3 та турни сафарда ўтказамиз. Бугун жамоамиз футболчилари ҳам шуни ҳис қилган холган майдонга тушишди. Қийин ўйин бўлди, лекин якунда ғалаба қозондик. Бугунги натижамиздан хурсандман.

- "Истиқлол" таркибида ёшларга кўпроқ имконият берилмоқда. Натижа қайд этишда бу холат жамоа зарарига ишлаётгани йўқми?

- Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Улар ўз имкониятини, вақтини кутиб туришибди. Мана бугун ёш футболчимиз Раҳматилло Ўктамов сўнги дақиқаларда гол уриб жамоамизга ғалаба олиб келди. Афсуски, юқори тўртликка киролмадик, лекин энди қуйи тўртликда муносиб иштирок этмоқчимиз. Мен жамоамиз сафида ёш футболчиларнинг тобора кучайиб бораётганидан хурсандман. Буни "Истиқлол" жамоасининг ютуғи деб ҳисобласа бўлади.

- Раҳматилло Ўктамов "Оқ-тепа"га қарши сафар учрашувида ҳам сўнги дақиқаларда гол уриб жамоа ғалабасини таъминлаганди. Бугун ҳам айнан ўша футболчи сўнги дақиқаларда гол киритди ва "Истиқлол" ғалаба қозонди...

- Бу футбол, қаердадир 1-дақиқада гол уриш мумкин, бошқа жойда 90-дақиқадан кейин гол уриш мумкин. Мен шогирдларимга доим таъкидлайман, ҳакам ҳуштаги чалиниб бошланганидан то якуний ҳуштаккача ўйнаш керак. Фарқи йўқ, 1-дақиқада гол бўладими, 60-дақиқадами, балки 90-дақиқада гол бўлиши мумкин. Бу футбол, ҳар доим охиригача бориш керак.

- Айтмоқчийдимки, Ўктамов учун қайсидир маънода "Оқ-тепа"га тўп киритиш қулайроқмикан?

- Энди футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Қайсидир жамоа ўша футболчи учун омадли бўлиб қолади ва голлар уриши мумкин.

- Жамоа бош мураббийи сифатида "Истиқлол" таркибидаги қайси футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларимизга тавсия этган бўлардингиз?

- Қайсидир футболчи терма жамоа мураббийининг услубига мос тушади, яна кимдир эса ўша ўйин услубига мос келмаслиги мумкин. Биз бу борада терма жамоалар мураббийлари билан гаплашганмиз, тавсия этган футболчилар бор. Улар ушбу футболчиларнинг ўйинларини кузатиб боришмоқда.

- Масалан жамоанинг ёш футболчиси Хушнуд Бозоров ёшлар терма жамоасига жалб этилса, ўйнаб кета оладими?

- Албатта ўйнаб кета олади. Мана ПРО-Лига ўйнаяптику. Ҳеч нарсага осонлик билан эришиб бўлмайди. Ўз устида ишласа, меҳнат қилса ҳар қандай натижани қайд этиши мумкин.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика