Latest news

22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  3 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5

Анвар Бердиев: "Очиғи Абдураимовдан бундай ҳаракатни кутмагандим, у билан шартномани бекор қилдик" News

Анвар Бердиев: "Очиғи Абдураимовдан бундай ҳаракатни кутмагандим, у билан шартномани бекор қилдик"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклайман. Шунақа ўйин бўлишини кутгандик. "Арал" жамоаси охиригача курашувчан жамоа. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Қимматли 2 очкони бой бердик.


- Бугунги очко йўқотилиши омадга боғлиқми ёки вазиятлардан фойдалана олмаслик биланми?


- Ҳаммавақт омад билан боғлаш ҳам тўғри бўлмайди. Омад кучлилар томонида бўлади. Вазиятга шай туриш керак.


- Бугун ҳар икки жамоа дарвозасига ҳам ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумлар гол билан якунланди. "Шўртан"да қанотлар қандай ишлади?


- Йигитлар имконият борича ҳаракат қилишди. Лекин хатолар ҳам учраб турди. Футбол 90 дақиқа бўлса, голлар сониялар ичида киритилади. Ўйиндан келиб чиққан вазиятлар бўлди.


- Жасур Холтўраевни захирага олиниши сабаблари ҳақида...


- Холтўраев ҳар икки бўлимда ҳам ҳаракат қилди, тер тўкди. Ҳужумчи майдонни голсиз тарк этишни истамайди. Биласизлар, у бизга Суперлигадан келиб қўшилган. Ундаги ҳолатни тушундим. Бошқа ҳужумчиларга ҳам имконият беришимиз керак.


- Таблода 88-дақиқа кетаётган вақтда бош ҳакам ўйинга 5 дақиқа қўшиб беришди. Сиз бу борада эътироз билдиргандек кўриндингиз...


- Йўқ, таблодаги вақтдан келиб чиқиб захира ҳакамига савол бердим. Айтишича, таблодаги вақт билан ҳакамлар ўйинни бошлаган вақтда фарқ юзага келган. Таблони эртароқ ёқиб қўйишган. Бу ўйинга таъсир кўрсатган деб ҳисобламайман.


- Дарвозабон Шерзод Абдураимовнинг ҳаракати юзасидан чора кўрилишини айтгандингиз. Бу жараён қандай кечаяпти?


- Очиғи Абдураимовдан бундай ҳаракатни кутмагандим. У тарбияли йигит эди. Тушунарсиз вазият бўлди. Буни оқламоқчи эмасмиз. Шундан келиб чиқиб у билан шартномани бекор қилдик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика