Latest news

19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими  2 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  1 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  0 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  11 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди” News

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. 6 очколик ўйин бўлди. Унутмаслик керак, “Қўқон-1912” ҳам яхши шаклланган жамоа. Суперлига вазифаси қўйилган клуб.

Ўйин борасида айтсам, кўпроқ ҳужум қилдик, омад етишмаган вазият бўлди. Гувоҳи бўлдинглар, тўп 2 марта тўсинга тегди. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Муҳриддин Зоиров захирадан тушди ва кўпроқ ортга қайтиб ўйнагандек кўринди. Бунинг сабаби нимада? 

- Муҳриддин Зоировдан кўпроқ иккинчи ҳужумчи ўрнида фойдаланаяпмиз. Зоиров бугун майдонга чиқиб, жамоа ўйинини кучайтирди. Ўзларинг кўрдинглар, кўплаб вазиятларда тўп дарвозага кирмади.

- Асадбек Саитхонов яхши ўйнаётгандек эди. Унинг алмаштирилишига сабаб нимада?

- Саитхонов яхши футболчи. Унутмаслик керак, у ҳар доим асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Унда ҳам чарчоқ аломатлари кўринди. 

- “Шўртан” ўйиннинг 12-дақиқасида тезкор гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда ҳимоячи хатога йўл қўйдими?

- Бунда фақат ҳимоячини айблаш нотўғри. Гол ўтказиш бутун жамоанинг айби ҳисобланади. Бироқ, ўша вазиятда ҳимоячида вазиятни қутқариш имкони бор эди. Футболда ўз кучига ишонган футболчи рақибнинг ҳам кучини ҳисобга олиши керак. Рақиб ҳужумчиси бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. 

- Бугун VAR билан боғлиқ вазиятлар бўлдими сизнингча? Умуман, ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ, уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Ҳозир бирон фикр айтиш қийин, ўйин видеосини кўриб чиқиб, кейин хулоса қилсак бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика