Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади
31 jul 2024 14:32
News
Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади
"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Конор Галлахер тез орада "Атлетико" сафига бориб қўшилиши керак.
Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ёзди. "Матрасчилар" 24 ёшли Англия терма жамоаси футболчиси учун 30 миллион евро ва бонуслар беришга тайёр. "Кўклар" эса АПЛнинг молиявий фэйр-плей қоидаларидан чиқиб кетмаслик учун ўз тарбияланувчиларини сотишга ҳаракат қилишмоқда.
Галлахернинг ўзи ҳам клубини алмаштиришга қарши эмас, чунки у "Челси"нинг янги устози Энцо Мареска қурадиган футбол услуби унга тушмайди деб ҳисобламоқда. Галлахер ўтган мавсум АПЛда 37та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урди ва 7та ассист берди.

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments