Англия чемпионатининг "Ньюпорт" - "Портсмут" учрашувида мухлис ҳакамлик қилди
19 oct 2015 14:47
News
Англия чемпионатининг "Ньюпорт" - "Портсмут" учрашувида мухлис ҳакамлик қилди
Маълумотларга кўра, биринчи бўлимнинг охирида тўртинчи ҳакам жароҳат олди ва унинг ўрнига рефери йўқ экан. Стадионга ҳакамлик тажрибасига эга одам кераклиги ҳақида эълон берилди. Бу вазифани "Портсмут"нинг 28 ёшли мухлиси Майк Хёрдл ўз бўйнига олди.
"Футбол кўргани келган эдим, натижада ўзим унинг бир қисмига айландим. Мени ҳакамлар хонасига олиб боришди. У ерда пальтони ечдим ва "Портсмут" футболкасида қолдим. Менга бундай кўринишда ишлаш мумкин эмаслигини айтишиб, ҳакамлик курткасини беришди, аммо жинси ва кроссовкаларим ўзимда қолди. Ўйиндан сўнг "Ньюпорт" мураббийи қўлимни сиқиб қўйиб, иккинчи бўлим яхши ўтганини айтди. Уч дақиқа қўшилганда "Портсмут" ҳакам менга шундай деди: "Бунча вақтни қаердан олдинг?" Мен унга 6та ўзгариш бўлганини ва ҳар бири учун 30 сониядан қўшиш кераклигини тушунтирдим. Бу ҳақда қиз ўртоғимга айтдим, аммо у ҳозиргача ишонгани йўқ" - дейди Хёрдл.
Comments