Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Андрей Шипилов: "Вазиятлар яратишда "Қўқон-1912" биздан кўра устунроқ бўлди" News

Андрей Шипилов: "Вазиятлар яратишда "Қўқон-1912" биздан кўра устунроқ бўлди"

Суперлига 2-турида "Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Қўқон-1912" биринчи турда чиройли ғалабага эришди. Шунингдек, бизнинг жамоа ҳам Олмалиқда муҳим натижани қайд этди. Икки жамоа ҳам ушбу баҳсга юқори кайфият билан етиб келди. Ўйин учун барчаси ажойиб эди: ажойиб об-ҳаво, ажойиб стадион, ажойиб мухлислар...

Биринчи бўлимда биз кўзланган барча вазифаларни бажариб олдик. Иккинчи бўлимда "Қўқон-1912" ўйинни тўлиқлигича назорат қилди. Балки рақиб бугун мағлубиятга, биз эса ғалаба лойиқ эмасдик. "Қўқон-1912" ҳам юқори савияда ўйин кўрсата олди. Чемпионатда шундай пайтлар келадики, мана шундай ўйинларни кўрсатиш керак бўлиб қолади. Йигитларга эътирозим йўқ. Икки жамоа вакиллари ҳам бугун учрашув якунига қадар фаол бўлишди, курашишди. Бироқ иккинчи бўлимда биз ўзимизнинг ўйлаган футболимизни кўрсата олмадик. Чунки натижадан келиб чиқиб ўйнай бошладик. 1:0 вақтида бизда ҳисобдаги фарқни кўпайтириш учун қулай вазиятга эга бўлгандик. Умуман олганда, "Қўқон-1912" вазият, аутлар, стандартлар яратишда биздан илдамроқ бўлишди.

- Айтганингиздек, иккинчи бўлимда "Қўқон-1912" ўйинни назорат қилди. Ўшанда ўйинни ўзгартиришни истамадингизми?
- Буни истадим. Ўйиннинг бориши бироз бошқачароқ кетди. Ўзгаришларни кечиктиришга тўғри келди. Шахзод ўзини яхши томондан кўрсата олди. Ўнг қанотга Тошпўлатовни туширишни ният қилмагандим. Режамда фақатгина чап қанотни кучайтириш бор эди.

- Ўйиндаги тартиб, сариқ ва қизил карточкалар ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғри, қизил тўғридан-тўғри берилмади. Иккинчи берилган сариқда рақиб унчалик қаттиқ жароҳат олмаганди. Кўрганингиздек, жароҳат олгани сабабли Аббос Отахоновни алмаштиришга мажбур бўлдик. Икки жамоанинг биринчи турдаги ўйинини кўрсак, жамоада тартиб биринчи ўринда бўлганини, рақибларга кўполлик ишлатилмаганини гувохи бўламиз. Ўйинда кичик фоллар, кичик элементлар жуда кўп бўлади. Балки "Қўқон-1912" бизнинг ўрнимизда бўлганида бошқачароқ йўлни танлаган бўларди. Футболчиларимга эса ҳеч қачон майдонда ётиб олиб, симуляция ишлатишини сўрамаганман.



Фурқат Пўлатов Бекобод шаҳридан махсус

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика