Latest news

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Андрей Шипилов: "Шогирдларимга "Пахтакор" футболчиларида ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим" News

Андрей Шипилов: "Шогирдларимга "Пахтакор" футболчиларида ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор" ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдалана олди. Биз эса вазиятларни голга айлантира олмадик. Биринчи голда ҳеч нарса бўлгани йўқ, ҳаммаси оддий. Голдан кейин ҳам стандарт вазиятлардан тўп киритишимиз мумкин эди.

Навбатдаги учрашувга тайёрланишимиз учун бизда вақт кам. Тақвим тиғиз. Ишлашда давом этамиз. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман ва халқаро майдонда омад тилаб қоламан. Бошқа гап йўқ.

Шаҳбоз Убайдуллаевни бугун майдонга туширишни истамагандим. Терма жамоа ихтиёридан кичик жароҳат билан етиб келганди. "Пахтакор" билан ўйиннинг даражаси бошқа эди, у баҳсга киришиб кета олмади. Балки, бу менинг хатоимдир. Уни туширишим керак эмасди. Эътибор берган бўлсангиз фақат иккинчи бўлимда эмас, биринчи бўлимда ҳам бизда стандарт вазиятлардан гол уриш учун имконият юзага келди. Юқорида ҳам айтдим, яна қайтарман рақиб вазиятлардан фойдаланди биз эса йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Руҳият билан боғлиқдир.

Футболчиларга рақибда ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим. Рақиб ўз ўйинини намойиш этди. Агарда зарбаларни бири голга айлантирганимизда бошқача бўларди. Акбар Исматуллаев ҳақида учта тур олдин матбуот анжуманида гапиргандим. Бу ҳақида яна бир бор такрорлашни истамайман",- дейди Шипилов.


Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика