Latest news

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  22 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  9 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   44 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  23 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ" News

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

Доим ўз жамоамдан ва мураббийлар штабидан ҳар бир ўйинга, рақиб мусобақа жадвалида қандай ўриндалигидан қатъий назар максимал тарзда ишлашни талаб қиламан. Бугун бутун штаб ва жамоам илк дақиқадан охиригача бор кучи билан ўйнади. Узоқ йўл босиб келдик, об-ҳаво ҳам иссиқ. Футболчилардан максимал ёндошув сўраяпмиз. Шундагина натижага эриша оламиз. Бошқа йўл йўқ.

Бугун футболчилар майдонга тушишди ва ўз ишини қилди, натижага эришдик. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаш керак, шундай тарзда бутун мавсум давомида ишлаш керак. Мана шунда жамоа ривожланади", - дейди Шипилов. 

- Шаҳзод Убайдуллаев ҳақида қандай фикрдасиз?

- У билан кўп суҳбатлашамиз. У аста-секин жамоага қўшилиб бормоқда. Убайдуллаев ҳали бор имкониятини намойиш этгани йўқ. У билан индивидуал тарзда ҳам ишлаяпмиз, жамоавий тарзда ҳам. Шаҳзод олдига аниқ мақсад қўйилган, унда стимул бор.

- Ҳакам билан кичик тортишув бўлди...

- Бўш трибуналар остида бош мураббийнинг гаплари эшитилиб туради. Шу боис ҳакам менга мурожаат қилди. Мен доим жамоамни руҳлантириб бораман, бунга ўрганганман, ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар.

- "Машъал" стадионидаги шароитлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Қашқадарёдаги барча клублар уйида меҳмон бўлсак доим барчаси ажойиб бўлади. Нуриддин Зайниев бошчилигида яратилган инфраструктура ҳамон ажойиб ҳолатда. Шундай ибора бор: саҳро ўртасида атиргуллар очилмоқда. Барчаси ажойиб, баҳо 5+.

- Ўтган мавсумда "Металлург" Қаршида "Насаф"ни ранжитган эди. Олдинда "Насаф" билан ўйин кутиб турибди.

- Ҳозир бугунги ғалабадан кейинги ижобий ҳиссиётларни енгиб ўтиш керак. "Насаф" ажойиб клуб ва ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Ажойиб стадионга эга. "Насаф" бугунги кунда ўзбек футболида етакчи. Биз барча клубларни ҳурмат қиламиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика