Latest news

19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  0 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  2 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21

Андрей Микляев: "Футболчиларга эътирозим йўқ" News

Андрей Микляев: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

- Натижадан мамнун эмасман. Бироқ футболчиларга эътирозим йўқ. Шунчаки вазиятлардан фойдаланиш керак эди. Рақиблар деярли ҳужумчиларсиз ўйнади, бутун жамоа билан ҳимояланишди. Барчасига ўзимиз айбдормиз, бироқ бунда кимнидир айблаш жуда қийин.

Моддий жарималар? Тўғриси, бу ҳақида сизлардан эшитмоқдаман. Интернетга кириб, янгиликларни ўқишга вақтим бўлмади. Футболчилар ўйин давомида ҳиссиётларини жиловлай олишмаяпти. Мана шундай ўйинлар вақтида кўпчилик асабий бўлиб қолади. Пенальти бўлдими ёки йўқ, барибир энди гапиришдан бефойда. Биз 5 ёки 6 яққол голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли ғалаба қозона олмадик.

Сардор Рашидовнинг алмаштирилиши сабаби жуда оддий. Биз қанотни кучайтиришни ният қилгандик. Бизда захира кенг, бошқа футболчини ҳам туширишим мумкин эди. Бироқ Сардор бундай қийин учрашувда ўйнашга кўникиб кета олмади. сабаб шу, айтганимдек қанотни кучайтиришни ният қилгандик.

Ҳусниддин Ғофуровнинг ўйинларини кузатганмиз. У ишончимизни аста-секинлик билан оқламоқда. Таркибимиз кучли, бизда қанотда ўйнайдиган Ғофуров, Мирзаев, Рашидов каби футболчилар бор. Асосийси бу жойда ўйнаш учун рақобат жуда кучли.

Рашидов кам ҳаракат қилмоқда? Бу саволни унинг ўзига беринг. Балким унинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир. Ёки у фаолиятини бошқачароқ тарзда давом эттиришни истагандир. Билмадим... У чемпионатда иккита гол урди, балким бу нимадандир далолатдир.

Rating: -58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика