Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Футболчи   0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  17 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

Андрей Фёдоров: "Нефтчи"ни финалда жиддий рақиб кутаяпти" News

Андрей Фёдоров: "Нефтчи"ни финалда жиддий рақиб кутаяпти"

6 февраль куни “Нефтчи” СК стадионида “Ҳоким кубоги” финал баҳси олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўйин олди анжуманининг илк қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.

- “Ҳоким кубоги” турнири бизнинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади, - деб гап бошлади Андрей Витальевич – Турнир давомида жуда кўп ўйин ўтказдик. Аммо учрашув кунларининг бир-бирига яқинлиги футболчиларга салбий таъсир қилмади деб ўйлайман.Тўғри, ўтган баҳслар давомида жароҳатлар бўлди. Бироқ буни ҳавотир оладиган жойи йўқ. Финал ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳақиқат ҳам “Нефтчи”ни жиддий ўйин кутяпти.

- Бошланғич таркиб борасида нима дейсиз?  
- Ўйинга ким хар тарафлама тайёр бўлса ўша асосий таркибда тушади. Жамоа шифокорлари билан гаплашаман. Ўйинчиларнинг ҳолати борасида улар билан маслаҳатлашаман. Қайси футболчилар ҳам рухан ҳам жисмонан финалга тайёр бўлса, ўша ўйинчилар “Қизилқум”га қарши майдонга чиқади.



- Ҳужумчи масаласи нима бўлди? Фикримизча, “Нефтчи”га яхши бир ҳужумчи керак...
- Хар бир мураббий ўз таркибида кучли футболчилар ўйнашини истайди. Шу қатори мен ҳам. Лекин қайсидир футболчи билан музокара олиб бориб, уни клубга олиб келиш осон иш эмас. Гап селекция ҳақда кетяпти. ОЧЛда ўйнайдиган клубларимизда бу борада муаммо йўқ. Чунки хар бир ўйинчи халқаро майдонда тўп тепишни истайди. Фикримча, ҳозирги “Нефтчи”нинг ҳужумчилари ҳам ёмон эмас. Мен уларнинг ўйинини диққат билан кузатяпман. Жамоамиз учрашувлар давомида гол киритиш учун кўплаб имкониятларни юзага келтирмоқда. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида оқсаяпмиз. Ҳужумчиларимиз билан бу борада ишлаяпмиз. Очиғини айтаман, бу йил кўпроқ махаллий ҳужумчиларга имконият бераман. Селекция эса давом этади. Мавсум бошлангунча, яна таркибда ўзгаришлари бўлиши мумкин.

- “Қизилқум” жамоаси ҳақида нима дейсиз?
- Яхши жамоа. 3-4 та ўйинларини кўрдим. Таркибида жисмонан кучли футболчилар кўп. Тактик жиҳатдан ҳам яхши шаклланган рақиб.

- Умид Қодиров бир пайтлар ҳужум чизиғида ўйнарди. Ўз вақтида тўпурар ҳам бўлган. Лекин “Нефтчи”га келиб Қодиров ярим ҳимояда ўйнаяпти. Балки уни ҳам олдинги чизиғда синаб кўрарсиз...
- Мен Умидни ярим ҳимоячи сифатида биламан. Клубга келганимдан буён уни ҳужумчи бўлгани ҳақида энди эшитишим. Мурод Исмоилов билан ишлаб юрган кезларимиз Умид Қодировни кўпроқ мазкур позицияда фойда беришига амин бўлган ҳолда уни шу чизиғда майдонга туширардик. Умид иқтидорли йигит. Агар у ўз устида ишлашда давом этса, Қодиров мамлакатимиздаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири бўлади.



- Деярли ҳар бир ўйинда дарвозабон алмашмоқда. Айтингчи, бу йил Абдумавлон Абдужалилов ва Ўткир Юсуповдан қайси бири асосий дарвозабон бўлади ?
- Бу ҳали ҳам очиқ савол бўлиб турибди. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Очиғи, бу масалани дарвозабонлар мураббийи ҳал этади. Яна бир масала. Бизда Сергей Смородин исмли дарвозабон борлиги ҳам унутманг. Сергей яхши дарвозабон деб ўйлайман. Бу йил асосий посбон бўлишга у ҳам бемалол рақобат қила олади. Мана ўтган йили Евгений Черемесин мавсум олди ўйинларда бироз ишончсиз ҳарақат қилди. Сўнг танқид ҳам қилинди. Мавсум бошлангандан кейин Женя нафақат “Нефтчи”нинг балки бутун чемпионатдаги энг яхши дарвозабонга айланди. Мавсумга тайёргарлик жараёнида ўйинчиларга тўлиқ баҳо бериш қийин. Аксарият футболчилар мавсум бошланса “очилади”, - деб фикрларини якунлади Андрей Фёдоров.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика