Latest news

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  3 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик" News

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик"

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун жуда ёмон ўйнадик Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо охирги 2 ўйинда ўйинимиз умуман ўхшамади. Ўйинларни таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик.

"Машъал" яхши ўйнади ва ижобий натижага эришиб, 3 очкога эга бўлди.

Ҳеч қачон ҳакамлар устидан шикоят қилмаганман, бугун ҳам ундай қилмоқчи эмасман.

Бир неча ўйиндан бери кўп сариқ карточкалар оляпмиз. Ҳар бир ўйинга камида 4 та огоҳлантириш тўғри келяпти.

Бугунги ўйинга келсак, 30-дақиқада рақиб қўполлиги учун иккинчи сариқни олиши ва майдондан четлатилиши зарур эди. Чунки вазият камига сариқ карточкага тортарди, лекин ундай қилинмади. Мен бу бўйича ҳакамга мурожаат қилсам, улар вазиятни комиссия ёрдамида кўриб чиқиб, бир қарорга келишларини айтишди", - дейди Фёдоров.

Марат Бикмаев нима учун майдонга туширилмади?

Афсуски, машғулотлардан бирида унинг эски жароҳати безовта қилиб қолди ва ўйинда қатнашолмасди. У захирада бор эди, бироқ унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик.


"Локомотив" бу мавсум 4 та ўйинда ғалаба қозонди, шулардан 3 таси "Бухоро", "Қизилқум", "Андижон", яъни ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар эди.

Бзи кучсиз жамоаларга қарши ўйнадик деёлмайман, олдин ҳам айтганимдек, уйдами-сафардами ҳеч бир жамоа сизга очколарни шунчаки бериб қўймайди, бу учун курашиш керак. Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик.


Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

Йўқ, сиз-чи? Лекин мен ўйлаганим йўқ.

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика