Latest news

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17

Андрей Мельничук: "Табиат қўйнидаги тайёргарлик - айни муддао" News

Андрей Мельничук: "Табиат қўйнидаги тайёргарлик - айни муддао"

«Динамо» жамоасининг иккинчи давра олдидан ўтказган дастлабки йиғини якуни арафасида жамоамиз сардори, тажрибали посбон Андрей Мельничук билан қисқача суҳбатлашдик.
- Андрей, тоғ ён бағрларида ўтказилаётган йиғин қандай ўтмоқда? Умуман, тайёргарлик босқичи борасидаги фикрларингиз?

- Таътилдан сўнг, йиғиннинг тоғда – мана шундай табиат қўйнида ўтказилинаётганлиги айни муддао бўлди. Барча футболчилар катта иштиёқ билан машқларга киришишган. Бу ерда футболчилар жисмоний ҳолатиларини тезроқ юқори ҳолатга келтиришлари нисбатан осон кечади. Қолаверса, тоғда футболчи бошқа нарсаларга чалғимай, фақат тайёргарлик ҳақида ўйлайди. Кўп жиҳатдан бундай сўлим гўшада тайёргарлик олиб бориш жамоа футболчилар учун катта фойда бўлади.

- Биринчи давра баҳсларида нимадан қониқдингиз, нималардан кўнглингиз тўлмади?


- Мавсумнинг бошланиш қисмида эришган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Чунки, кетма-кет ўйинларда «Металлург»ни ўйда мағлуб этдик, «Сўғдиёна» ва «Андижон» майдонидан ғалаба билан қайтдик. Бироқ, «Пахтакор»га қарши кечган ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учраганлигимиздан сўнг, жамоанинг руҳий ҳолати пасайди. Ҳар қанча уринмайлик, барибир кетма-кет ўйинларда очко ололмадик. Омад ҳам биздан юз ўгирганди. Фақатгина давра якуни арафасида Бухорода ҳам 70 дақиқа давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсакда ғалабани қўлдан чиқариб, дуранг натижа билан қайтдик. «Навбаҳор» билан эса сўнгги турда ишончли ғалабага эришдик. Айнан мана шу баҳсда кўрсатган ўйинимиз барча футболчиларга яна ишончни қайтариб берди.

- Олдинда эса жамоани иккинчи давра ўйинлари кутмоқда. Бу сафар жамоамиз ўз уйида 7 та учрашув ўтказади…


- Бу жамоамиз фойдасига ишлайди, деган умиддаман. Ўз майдонимизда бўладиган «Сўғдиёна», «Андижон», «Қизилқум», «Олмалиқ», «Нефтчи», «Бухоро»га қарши учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Аслида, биринчи даврада ҳам Навоий, Олмалиқ ва Фарғонадан очко билан қайтишимиз мумкин эди, бироқ ўйинларда омадимиз келмади. Навоийда ўтказиб юборган икки голимиз ҳам қоидага хилоф эди – бири «аут»дан қўл билан тўғри дарвозага киритилди, иккинчиси яққол «офсайд»дан эди. Олмалиқ ва Фарғонада эса йўқ жойдан пенальти белгиланди. Биз эса имкониятларимиздан фойдалана билмадик. Умид қиламанки, жамоамиз иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўриб биринчи даврада йўқотилган очколарни қайтариб ўз жойига қўяди.

Бунинг учун давра ўйинларини муваффақиятли бошлашимиз муҳим. «Насаф» билан учрашувда жамоамиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис этиб фақат ғалаба учун майдонга тушади. Таркибимиз биринчи йил бирга ўйнамаяпти. Жамоа бирга тажриба орттирди, анча шаклландик. Биз билан яна ишга киришган Камо Газаров ҳам бегона эмас. У билан ўтган йил бирга ишладик, биринчи даврада эса Камо Александрович ёшлар таркибида муваффақиятли ишлаб, асосий таркиб учун иқтидорли ёшларни етказиб берди. Шундай экан, ўз кучимизга ишониб, бирга яхши натижаларни қўлга киритиш учун курашишга тайёрмиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика