Latest news

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:2 (матнли трансляция)  9 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  37 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  11 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  7 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Андижонда “Келажак лигаси” турнири старт олди News

Андижонда “Келажак лигаси” турнири старт олди

Андижон шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида “Келажак лигаси” турнири старт олди.

Вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказилади. Унда жами 8та жамоа иштирок этади. Учрашувлар сунъий майдонда ўтказилади (ХБК арена).

Мазкур мусобақани ташкил этишдан мақсад, футбол мактабларида таҳсил олиб келаётган ёшларнинг ўйин амалиётини янада ошириш, ёшларнинг дам олиш кунларини севимли машғулоти билан ўтказиш, шунингдек вилоят терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдир.
Кеча 8 октябр якшанба куни, “Келажак лигаси”нинг биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Учрашувлар кўтаринки руҳда ўтказилди ва қатнашчилар ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди.
Мусобақа регламенти кўра, ҳар бир учрашувдан сўнг иккала жамоадан ҳам “Энг яхши ўйинчилар” аниқланиб, эълон қилиб борилади.
Ушбу мусобақани ташкил этиш ғояси билан чиққан ёшлар мураббийи Тимур Бозоровнинг ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдами катта бўлаётганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Дарвоқе, кеча “Истиқлол” жамоасининг иқтидорли футболчиси Муҳаммаджон Одиловнинг туғилган куни эди. Уни Андижон вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов эсталик совғаси билан самимий қутлади. 



1-тур

“Пойтуғ”  - “Азиа-2” 2:4
Энг яхши футболчилар: Тўйчибек Тўланов – Мирзоҳид Ҳакимов.

“БЎФМ” – “Избоскан” 5:2

Энг яхши футболчилар: Абдулхай Абдулҳамидов – Сардор Муҳаммадов.


“ИФМИ-1” – “Истиқлол”
“ИФМИ-2” – “Азиа-1”
Мазкур учрашувлар маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.


2-тур
“БЎФМ” – “Азиа-2” 6:4
Энг яхши футболчилар: Абдуқодир Икромов – Муҳаммаддиёр Бахтиёржонов.

“Пойтуғ” – “Избоскан” 2:6


“ИФМИ-1” – “Азиа-1”
“ИФМИ-2” – “Истиқлол”
 Мазкур учрашувлар маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика