Анчелотти Испания кубоги ярим финалига чиққанидан сўнг фикрларини билдирди
27 jan 2023 08:52
News
Анчелотти Испания кубоги ярим финалига чиққанидан сўнг фикрларини билдирди
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетико"га қарши чорак финал ўйинидан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.
"Бу қийин ўйин бўлди, жуда қийин. Улар ажойиб ўйин кўрсатишди, биз эса иккинчи таймда яхши жавоб қайтара олдик. Якунда эса биз учун барчаси яхши бўлди. Мен асабийлашишим керак эмасди, "Атлетико" тўп билан яхши муомала қилгани учун биз бироз қийналдик.
Мавсум қийин ўтмоқда, бизда мусобақалар кўп. Биз курашишимиз лозим, бизда ва бошқа жамоаларда ҳам жароҳатлар бор. Аммо хеч нарса қила олмаймиз, биз ўйнашимиз керак.
Мен хурсандман, чарчадим ва кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпман", - деди Анчелотти.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments