Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото) News

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото)

Кеча олий лигамизда охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпион ким бўлиши ҳам, олий лигадан тушиб кетадиган иккинчи жамоа номи ҳам кеча маълум бўлди.
Агар кеча “Гулистон” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлуб этганида жамоа шубҳасиз олий лигада қолган бўларди. Чунки “Гулистон” очколари сонини 23та етказиб олар, “Қизилқум” эса 22 очко билан биринчи лигага равона бўларди.

Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Жудаям шиддатли кечган беллашувда “Қизилқум” ўта қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам сафардаги ҳар уччала голга Зафар Тўраев деган футболчи муаллифлик қилганини айтмайсизми.

Фараз қилинг, шу куни меҳмонлар сафида Зафар Тўраев бўлмаганида “Қизилқум” зафар қуча олармиди? Йўқ, албатта. Ахир бизда бирорта жамоанинг илҳоми келиб яхши ўйнаши учун таркибда Илҳом, зафар қучиши учун эса Зафар деган йигитлар бўлиши кераклиги ҳаммага ойдин-ку.

Зафар Тўраев – “маладес”. У биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказиб, майдонда кўп ҳам кўриниш бермади. Бошқача айтганда, ўз даври келишини жимгина кутди. Айтганча, шу йилнинг 1 июль куни 23 ёшни қарши олган “Гаттузо” (уни жамоадошлари шундай деб чақиришади) 2011 йил олий лигада дебют қилган. У 2011-2012 йилларда “Олмалиқ” сафида 16та ўйин ўтказиб бирорта гол ура олмаганди.

Зафаржон бу йил ҳам биринчи даврани қардон жамоасида бошлади ва тўртта учрашувда майдонга тушди. Кейин эса иккинчи давра арафасида Навоийга йўл олди. У “Қизилқум” таркибида 12та ўйинда иштирок этиб, бешта голнинг муаллифига айланди. “Шўртан” ва “Олмалиқ”қа биттадан гол урган бўлса, мана энди қарабсизки охирги турга келиб “Гулистон” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Унинг 53, 57 ва 66-дақиқаларда урган голлари жамоасига ғалаба келтирди.

Ана энди Зафар Тўраевнинг ошиғи олчи деяверинг. Энди уни кўчаларда ҳамма танийди. Айниқса, зарафшонликлар уни бошларига кўтариб юриши табиий ҳол. Чунки жамоани олий лигада қолишини таъминлаш ҳам мардлик саналади. Энди бу футболчи “Қизилқум” билан “Олмалиқ” ўртасида талаш бўлса ажаб эмас. Балли, Зафар! Доимо омадингни берсин!   

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика