Latest news

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  44 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

Алиризо Мансуриан: "Жозе Моуриньога ўхшайман? Катта раҳмат" News

Алиризо Мансуриан: "Жозе Моуриньога ўхшайман? Катта раҳмат"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Истиқлол" бош мураббийи Алиризо Мансуриан иштирок этди.
"Бугун қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Дастлабки 30 дақиқада рақиб кучли ўйнади ва гол урди. Иккинчи бўлимда ўзимизга келдик. Ўйин сўнггида биз "Локомотив"дан устун ўйнадик. Бугун биз хатто ютиб кетишимиз мумкин эди. Аммо жарима тўпидан кейинги зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бундан ташқари рақибда ҳам имконият бўлди. Бугун шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим", - дейди Алиризо Мансуриан.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бу гуруҳ ОЧЛ мусобақасидаги энг қийин гуруҳларидан бири. Чунки барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. Мени фикримча барча масала сўнгги турда ҳал бўлади. Жамоалар ўртасидаги савия деярли бир хил.

- "Локомотив" гол урганидан кейин футбол ўйнамади. Бундан фойдаланиб жамоаингиз кўп ҳужум қилди. Бу яхши. Шогирдларингиз кўплаб жарима тўпларини амалга оширди. Аммо деярли ҳеч бирида хавфли вазият ярата олишмади. Бунга сабаб нима?
- Бизда ўйинга тайёргарлик, хусусан стандарт вазиятлар устида тайёргарлик яхши бўлди. Аммо кўп вазиятда омадимиз келмади. Бундан ташқари иккинчи гол ўтказмаслик учун эҳтиёт бўлиб ўйнадик.

- Сизнинг майдон четидаги ҳаракатларингизни кузатиб Жозе Моуриньога ўхшашингизни кўриш мумкин. Унга тақлид қиласизми? Ёки қайси мураббийларнинг ишини ўрганиб борасиз?
- Жозе Моуриньога ўхшатганингиз учун катта раҳмат.20 нафар футболчининг 12 нафари ёш ҳисобланади, уларни четдан туриб руҳан қўллаб туришим керак. Менга Диего Симеоне ва Хосеп Гвардиола каби мураббийларнинг иши ва ҳаракатлари ёқади.

- Бугун жамоаингиз икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?
- Жуда қийин савол бўлди. Менда бу саволга аниқ жавоб йўқ. Сабаби ўйининг баъзи қисмида икки очко йўқотдик, баъзи қисмида бир очко қўлга киритдик. Бугун иккала жамоа ҳам ютиши мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика