Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Алексей Евстафеев: "Ҳозир яхши футболчи топиш қийин" News

Алексей Евстафеев: "Ҳозир яхши футболчи топиш қийин"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби катта мураббийи Алексей Евстафеев "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентда 12 кунлик йиғинимиз ўз якунига етди. Режалаштирилганидек 4та ўртоқлик учрашувини ўтказдик. "Обод", "Олмалиқ", "Сўғдиёна" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" клубларига қарши ўйнадик. Охирги "Сўғдиёна"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда барча баҳсларда об-ҳаво яхши бўлди. Кўплаб янги ва ёш футболчиларни кўздан кечирдик. Иш давом этади. Олдинда Фарғона Ҳокими Кубоги турибди. Унда икки таркиб билан иштирок этамиз".

"Таркибга чақирилган барча футболчилар Ҳоким кубогида иштирок этади, ҳозирча ҳеч кимга жавоб берганимиз йўқ. Февраль ойининг 12 санасида пойтахтга келиб навбатдаги йиғинни бошлаймиз".

"Янги футболчилар борасида иш олиб борилмоқда. Яхши ва талабимизга жавоб берадиган футболчи бўлса албатта таркибга жалб қиламиз. Ҳозирги пайтда яхши футболчи топиш жуда қийин. Ҳимояга ихтисослашган ярим ҳимоячи бўлса йўқ демасдик. Сабаби бу ерда ўйнайдиган Жавоҳир Расулов жароҳат олган, Умид Қодировнинг соғлигида кичик муаммо бор".

Олимпия терма жамоасида ўйнаган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушди, Достон Турсуновга эса дам бердик. У Фарғонадаги мусобақада иштирок этади", - дейди Алексей Евстафеев.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика