Latest news

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  5 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Александр Хомяков: "Баҳорда комбинацион ўйин кутманг" News

Александр Хомяков: "Баҳорда комбинацион ўйин кутманг"

"Навбаҳор" - "Машъал" (0:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Хомяков иштирок этди.
"Албатта мавсумни сафардаги ғалаба билан бошлаш ёқимли. Бугун очилиш ўйини бўлгани учун стадионга кўплаб мухлислар келишини билардик. Шундай оғир ўйини бўлишини кутгандик. Қарши ҳужумга асосланган тактикада ўйнадик. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Баҳорги футбол шундай, комбинацион ўйин кутиш қийин. Узун паслар орқали фақат бўш зоналардан унумли фойдаландик", - дейди Хомяков.

- Ҳимоячининг хатоси ҳақида нима дейсиз?
- Ҳужумчиларимизнинг босими натижасида рақиб ҳимоячилари хато қилишди.

- Бунинг ниманинг эвазига ғолиб бўлдингиз?
- Айтиб ўтдимку, комбинацион ўйин бўлмади. Фақат курашларга асосланган ўйин бўлди. Шу ҳам катта ёрдам берди.

- Рақибни ўргандингизми?

- Албатта, буни яширмайман. Жамоа тахминан қандай ўйнашини билардик.

- Жамоа бу йил қайси ўринлар учун курашади?
- Келинг яна бир неча тур ўтсин, раҳбарият олдимизга ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижани вазифа қилиб қўйди. Бунга ҳаракат қиламиз.

- Янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Таркибда бир қатор легионерлар ўйнашди. Букаткин, Иванов... Владислав гол урди, унинг дебюти омадли чиқди. Аммо ҳозирча биз 70 фоизга тайёрмиз.

- "Навбаҳор" ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоа ўз уйида ўйнади, мухлисларнинг босими ҳам сезилди. Иккинчи бўлимда улар ҳам узун паслар билан ўйнашга ўтишди. Бунда ўйинларда омад ҳам катта роль ўйнайди.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика