Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Александр Петров: "Бирламчи вазифа - гуруҳдан чиқиш" News

Александр Петров: "Бирламчи вазифа - гуруҳдан чиқиш"

Футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК клуби бу йил ҳам Клублар ўртасидаги Очиё чемпионатида иштирок этади.

Мусобақа олдидан олмалиқликлар бош мураббийи Александр Петровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Гуруҳда жиддий рақиблар билан тўқнаш келамиз. Вьетнам чемпиони "Таи Сон Нам" ўтган йилги мусобақанинг финалигача етиб борган. Адашмасам улар таркибга бразилиялик ва эронлик икки легионерни жалб қилишган. Ироқ ва Қатар клублари ҳақида кўплаб маълумотларга эгамиз дея олмайман. Олдинги мусобақалардаги иштирокдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу икки жамоа ҳам кучли.

Шогирдларим айни пайтда тахминан 70 фоизга тайёр деб айта оламан. Йигитлар ёш ва ўйнашга бўлган иштиёқлари кучли. Раҳбарият халқаро мусобақага тайёрланишимиз учун шароит яратиб берди. Тожикистонда йиғин ўтказдик ва Қирғизистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда вице-чемпионини мағлуб этиб ўртоқлик турнири ғолиби бўлдик. Футзалчиларимизда хоҳиш кучли.


Мусобақада ярим финалгача етиб боришга ҳаракат қиламиз. Бирламчи вазифа эса - гуруҳдан чиқиш.

АГМК Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига 5 август куни йўл олади. Олмалиқликлар мусобақанинг "B" гуруҳида "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат" (Ироқ) ва "Ар Райан" (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-17 август кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ назорат ўйинида АГМКга имкониятни бой берди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика