Latest news

17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  0 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  33 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4

Александр Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди News

Александр Мочинов: CAFA байроғи остидаги турнир ОЧ саралашига яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди

Бугун, 3 июль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси – CAFA байроғи остида 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида мусобақа старт олади.

Мазкур турнир олдидан Ўзбекистон U-15 термаси бош мураббийи сифатида Тожикистонга келган Александр Мочинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“CAFA байроғи остидаги ушбу турнир барча ўсмирлар терма жамоаларига Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ёш иштирокчилар ўзига яраша тажрибага эга бўлади ва энг асосийси улар бошқа мамлакат термаларида ўзига янги дўстлар орттиради. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман.

Бу ердаги ажойиб муҳит мазкур турнирни янада рақобатбардош ўтишига, шунингдек, футбол оламида янги ўйинчилар кашф этилишига хизмат қилади. Барча ташкилотчи ва иштирокчиларга футбол байрами мазмунли ўтишига тилакдошман”, – деди Александр Мочинов.

Аввалроқ Ўзбекистон U-15 термаси 13–17 июнь кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Турнирлар орасидаги тақвим тиғиз бўлгани сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси иккига бўлинди. CAFA CUP U-15 мусобақасига футболчиларни Александр Мочинов олиб кетган бўлса, Дилшод Нуралиев ўз шогирдларини Хитойдаги мусобақага тайёрламоқда ва улар билан у ерга йўл олади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика