Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Александр Гейнрих: "Осиё чемпиони бўлган давримиз бўлди. Яна қачон шундай бўлади?" News

Александр Гейнрих: "Осиё чемпиони бўлган давримиз бўлди. Яна қачон шундай бўлади?"

Хабирингиз бор, кеча Ўзбекистон терма жамоаси юлдузлари Италия А Серияси афсоналарига қарши ўйин ўтказишди.

3:2 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлган хайрлашув учрашувидан кейин ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон футболининг яқин ўтмишдаги юлдузи Александр Гейнрих билан интервью уюштирди.

- Италия А Серияси афсоналарига қарши кечаги ўйин шахсан сиз учун қандай ўтди? Футболчилик даврингиздаги атмосферани ҳис қилдингизми? 

- Жонажон "Пахтакор" стадионига қайтиш ва у ерда тўп тепиш ёқимли бўлди, албатта. Шунча мухлис келди ва бизни қўллаб-қувватлаб турди, бундан бахтиёрман.

Ўйинга келсак, ўзингиз ҳаммасини кўрдингиз. Гапириб беришга ҳожат йўқ (кулади). Атмосфера супер эди, ташкилотчилик аъло даражада. Буни италиялик афсоналар ҳам таъкидлашди. Айниқса, меҳмондорчилик зўр бўлган. Улар 2-3 кун олдин келгани боис палов тановвул қилишга ҳам улгуришибди.

- Сиз хайрлашув учрашуви учун Тошкентга келишга дарҳол розилик бердингизми?

- Ҳа, албатта. Ҳеч қандай муаммоларсиз бунга розилик бердим. Яна қачон бундай футболчилар билан ўйнаш насиб қиларди.

- Ўз даврининг энг етакчи футболчиси, чиройли голлар урган ва уни ўзгача тарзда нишонлаган Гейнрих ҳозирги кунда нималар билан банд?

- Айни пайтда вақтимни Москвада оилам билан бирга ўтказяпман. Шунча йил давомида футбол ўйнаб, кўплаб сафарларда бўлдим. Эндиликда уйда оилам билан бирга бўлиш учун танаффусдаман. 

- Охирги иш жойингиз?

- Сўнгги иш жойим Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасида эди.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Буни тез орада билиб оласиз.

- Александр Гейнрих Ўзбекистонга мураббий сифатида қайтиши мумкинми?

- Ҳа, шундай эҳтимол бор. 

- Бу тез орада содир бўладими?

- Биласизми, яхши футболчи бу яхши мураббий дегани эмас. Менда мураббийлик тажрибаси йўқ. Бизнинг авлод вакилларини мисол қилиб олсак, кўряпсиз, кимдадир бу ўхшаяпти, кимдадир йўқ. Мен ҳеч нарсани билмасдан туриб мураббий бўлишни ва шунчаки қоқилишни хоҳламайман. Бир ишга киришдимми, уни яхши бажаришим керак. Таклфилар бўлган, рад этганман.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми?

- Албатта. Нафақат терма жамоа, балки чемпионат баҳсларини ҳам кузатиб бораман. 

- Терма жамоамизнинг ҳозирги ҳолати хусусида қандай фикрдасиз?

- Муҳим учрашувлар йўқ, асосан, ўртоқлик ўйинлари бўляпти. Янги мураббий жамоага сингдирган янгиликларни ҳозирча кўрганим йўқ.

- Ҳужум чизиғимиз борасида нима дея оласиз?

- Ҳужумда "Рома" футболчиси ўйнаяпти. Тасанно дейман.

- "Пахтакор", ЦСКА ва "Торпедо"даги энг ёрқин даврларингизда Европанинг қайси клубларидан таклифлар бўлган? 

- 2-3 марта кўрикда бўлиб қайтганман. Масалан, Германиянинг "Бохум" клубида. Тилни билмаганим учун жуда қийналганман. Жуда ёш эдим. Ёшлигингизда уйдан узоққа кетсангиз, ортга қайтгингиз келаверади.

- 2003 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Хави, Иньеста каби футболчиларга қарши ўйнагансиз. Нималарни эслаб қолгансиз?

- Бу энг ёрқин лаҳзалар эди. Биринчи марта Жаҳон чемпионатига чиққанмиз. Қийин гуруҳга тушиб қолгандик (Ўзбекистонга "B" гуруҳида Аргентина, Испания ва Мали рақиблик қилган – таҳр.). Шундай бўлса-да, мардонавор тўп тепганмиз. Барча учрашувларда ютқазган бўлсак-да, бизни қаҳрамонлардек кутиб олишган. Чунки боримизни бериб, муносиб ўйин кўрсатганмиз. Ўшанда ўзимиздан фахрлангандик.

- Терма жамоа сафидаги қайси голингиз ёдда қолган?

- Муҳим ва муҳим бўлмаган голлар бўлган. Агар ажратиш керак бўлса, ғалабали голни кўрсатиш керак. Чунки чиройли гол урсангиз, аммо жамоангиз мағлубиятга учраса, ҳеч ким эсламайди. Тўғрими? Битта гол уринг, жамоангиз ютсин, ўшанда ҳамма сизни эътироф этади.

Мисол учун, Аргентинага жаримадан урган голим, Сурия дарвозасини ишғол қилганим ва "Пахтакор"да Чемпионлар Лигаси доирасида урган голларим ёдимда. 

- Ўзбекистонга тез-тез келиб турасизми?

- Йўқ, камдан кам. Айниқса, пандемиядан кейин шундай бўлиб қолди. Унгача дўстларим билан учрашиш учун тез-тез келиб турардим. Келганимда ОАВда чиқмайман, шунинг учун бу ердалигимни ҳеч ким пайқамайди.

- Жорий йил мамлакатимизда Ўзбекистон футболининг 110 йиллиги нишонланмоқда. 110 рақами сиз учун нимани англатади?

- 110 – бу катта рақам. Шунчаки биз қаерга қараб интиляпмиз, мақсадимиз нима? Барчасини аниқлаб олсак, ҳаммаси ойдинлашади. Масалан, Осиё чемпиони бўлган давримиз бўлди (2018 йилда U-23 терма жамоамиз Осиёда тенгсиз деб топилган – таҳр.). Яна қачон шундай бўлади? Олдинга интилиш, ўсиб бориш лозим. Барча мухлислар орзуси - Жаҳон чемпионатига чиқиш. Қанча вақт ўтди, аммо ҳамиша бир қадам етмай қолади. Баъзида сариқ карточка, баъзида битта гол, пенальти бекор қилиниши... бир нима халақит қилиб қолади. Қачондир бу тўсиқлардан ўтишимиз керак. Эсимда, биз ёшлар ўртасидаги ЖЧга чиққанимизда ҳаммаси ўз-ўзидан ривожланиб кетган. Умид қиламанки, миллий терма жамоамиз албатта мундиалга йўл олади.

Александр Гейнрихдан 2013 йилда олинган катта интервью

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика