Latest news

01:05АПЛ. "Арсенал" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  5 01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Бетис" (онлайн ҳисоб)  9 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  7 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5

Александр Гейнрих: "Ғалабани оғир дамни бошидан ўтказаётган ватандошларимизга бағишлаймиз" News

Александр Гейнрих: "Ғалабани оғир дамни бошидан ўтказаётган ватандошларимизга бағишлаймиз"

Бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Александр Гейнрих билан боғландик.

"Қатарнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. Бу терма жамоа билан кўп йиллардан бери тўқнаш келамиз. Шунинг учун уларга қарши эхтиёткор ҳаракат қилишимиз талаб этиларди. Қолаверса, гуруҳимизнинг қолган иккита ўйинида Жанубий Корея ҳамда Эрон терма жамоалари очко йўқотишди. Бу биз учун яхшигина имконият эди.  Тошкентда бўлиб ўтган ўйиндан кейин кўпчилик Сурияни қийинчилик билан мағлубиятга учратганимизни айтиб, танқид қилди. Бугун сурияликлар ЖЧнинг доимий иштирокчиларидан бўлган Кореядан очко олишди. Бу гуруҳимизда кучсиз терма жамоанинг йўқлигини кўрсатмоқда.

Бугунги ғалаба Ўзбекистон учун жуда ҳам керак эди. Биз ҳам қийин дамларни ўтказдик. Сўнгги кунларнинг қандай ўтганини ўзимиз биламиз. Шунинг учун ҳам бугун ютмасак бўлмасди. Бу эса осон бўлмади. Жамоадошларимнинг кайфияти тушкун ҳолатда эди. Шундай бўлсада, биз ирода кўрсата олдик. Оз бўлсада, юртдошларимизнинг кўнгилларини ола билган бўлсак, бундан биз футболчилар хурсандмиз", - дейди Александр Гейнрих.

- Негадир Ўзбекистон терма жамоаси икки хил ўйин кўрсатаяпти. Сурияга қарши ҳам, бугун ҳам иккинчи бўлимнинг биринчисидан фарқи катта бўлди. Нима учун биринчи бўлимда ҳам шундай ўйнай олмаяпмиз?

- Сурия ёпиқ жамоа эди. Қатар эса ўз майдонида ўйнагани учун биринчи бўлимда фаоллик қилди. Биз ўз пайтимизни кутишга мажбур бўлдик. Иккинчи бўлимга келиб, улар чарчаб қолдилар ва биз учун олдинга чиқишга фурсат келганди.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика