Latest news

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  8 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Александр Ежов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради" News

Александр Ежов: "Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради"

Ўзбектстон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан" билан чемпионат доирасидаги ўйинда ғалаба қозонгандик. Бугун кўриб турганингиздек мағлубиятга учрадик. "Шўртан" дисквалификация ва жароҳатлар туфайли муаммоларга учраб келаётган эди. Бугун уларда ишонч пайдо бўлибди, жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. Ишлашда давом этамиз, олдинда бизни Про-лигада муҳим ўйинлар кутиб турибди.

- "Шўртан"ни чемпионат доирасида мағлуб этгандинглар. Бугун эса жамоангиз ютқазди. Бунинг сабаби нимада?


- "Шўртан" яхши жамоа, таркибида бир қатор маҳоратли футболчилар жам бўлган. Бугун бизда хатолар кўпайиб кетди. Шунинг эвазига мағлуб бўлдик. Йигитлар ҳужумга берилиб кетганида қарши ҳужумда юзага келган бўш худудлардан рақиб унумли фойдаланди.

- Жамоангиз олдига жорий мавсумда қандай вазифалар қўйилган?


- "Хоразм" ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқади. Жамоамиз олдидаги мақсад ва вазифа шулардан иборат. Рақибни мағлуб этсангиз табиий холда натижа ўз-ўзидан келаверади.

- "Шўртан" жамоаси мураббийи жамоангизни очиқ футбол ўйнайди деб таъкидлади. Жамоангизни мағлубиятига шу омил сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Такрор айтаман, "Шўртан" яхши жамоа. Футболда ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён юради. Шу сабабли бу спорт тури қизиқарли ҳисобланади. Жамоа ютқаздими, демак мураббий қаердадир хато қилган. Шундай экан камчиликларимиз устида ишлашда давом этамиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика